Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№23, 02.06.2016

ЖУРНАЛИСТ МАСЪУЛИЯТИ

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида "Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналистнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, мавзу доирасида ўзаро фикр алмашдилар.

Давра суҳбатида сўз олган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи У. Аҳмедов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Н. Саидов, вилоят телерадиокомпанияси директори И. Зуфаров мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини ёритиш ва тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли, ана шу жараёнларни ҳар жиҳатдан тўлақонли ёритишда журналистлар масъулияти, касбий билим ва малакасини ошириш муҳим масала эканлигини таъкидладилар.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида берилаётган таҳлилий-танқидий материаллар муҳокама этилди. Бугунги глобаллашув даврида журналистлар ўз билим ва малакаларини муттасил ошириб боришлари, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини, тинчлик ва осойишталикни, юртдошларимиз онг-шууридаги ўзгаришларни халқимиз ва дунё жамоатчилигига рўй-рост етказишлари муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

Иштирокчилар томонидан бу борадаги ишларни янада юқори даражага кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди