Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№23, 02.06.2016

"ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ПУХТА ЎРГАНАМИЗ"

Инглиз тили фан ойлиги доирасида Андижон туманидаги 36- умумтаълим мактабида "Инглиз тилини пухта ўрганамиз" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари ташаббуси билан чет тилларни ўқитиш бўйича илғор усулларни жорий этиш, хорижий тиллар ўқитилишини сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтариш мақсадида ўтказилган тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мутахассислари, инглиз тили фани ўқитувчилари, ота-оналар иштирок этиб, мазкур йўналишда мактабда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

- Ушбу тадбир ўқувчиларимизнинг инглиз тилидан эгаллаган билимларини амалий мулоқот жараёнида қўллай олиш кўникмаларини янада бойитишга ёрдам берди, - дейди мактаб илмий бўлим мудири Дилнурахон Холматова.

Дарҳақиқат, тадбирда кўргазмали дарслар доирасида ўтказилган интерфаол машғулотлар, савол-жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Айниқса, 5- ва 7- синф ўқувчилари томонидан инглиз тилида тайёрланган бадиий чиқишлар, ўзбек ва инглиз шоирларининг шеърлари ифодали ўқиб берилганлиги, Алишер Навоийнинг "Нон иси" ривояти асосидаги саҳна кўриниши барчада катта таассурот қолдирди.

Якунида тадбирда фаол қатнашган ҳамда ўқув йили давомида инглиз тилини пухта ўзлаштириган бир гуруҳ ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Гулноза БОЙБЎТАЕВА,

Андижон туманидаги

36- умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди