Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№24, 09.06.2016

Фахрийлар фахримиз

ИБРАТЛИ УМР СОҲИБАСИ

Пахтаобод туманининг Санграбод қишлоғида бир хонадон бор. Анвойи гулларга тўла ҳовлига кириб бораркансиз, чаман ифоридан баҳри дилингиз очилади. Ғарқ пишаётган меваларни кўриб, боғбонга тасанно айтгингиз келади. Шу тоб қаршингизга хонадон соҳибаси пешвоз чиқади...

Ферузахон опа Халиловани нафақат пахтаободликлар, балки бутун вилоятда кўпчилик яхши билади. Зиёли оилада туғилган Ферузахон Халилова ўрта мактабни тамомлагач, ўқитувчилар тайёрлаш билим юртига ўқишга киради. Билим юртини имтиёзли диплом билан тугатган тиришқоқ қиз ўқишни олий ўқув даргоҳида давом эттириш истагини оиласидагиларга айтганида, ота-онаси уни қўллаб-қувватлайдилар. У Андижон педагогика институтининг тарих-филология факультетида таҳсил олди.

Олийгоҳни имтиёзли тамомлаган ёш мутахассисни йўлланма билан Пахтаобод туманидаги 13- ўрта мактабга ишга жўнатишади. Оз фурсат ичида Ферузахон Халилова ташкилотчилиги, тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги билан мактаб жамоасининг, ҳамкасбларининг ҳурматини қозонди. Ўқувчилар унинг дарсларини интиқиб, катта қизиқиш билан кутардилар. Ферузахон яхши педагог бўлибгина қолмасдан, турли тадбирлар ташкилотчиси ҳам эди. Ёш педагогнинг фаолияти, изланувчанлиги туман раҳбарияти назаридан четда қолмади. Ахир ёшларга қанот бериш керак!

Ферузахон Халилова туман мутасаддилари тавсияси билан туман ёшлар ташкилотига котибаликка сайланди. Шундан сўнг унинг давлат ва жамият ишидаги масъулиятли фаолияти бошланди. Қатор нуфузли лавозимларда чарҳланди. Юртдошлари ташвиши билан яшашни ўрганди. Айниқса, юртимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида Пахтаобод тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида олиб борган ишлари ҳақида одамлар хали-хануз яхши хотиралар билан эслашади. Ферузахон фидойилиги, ўзига юклатилган ҳар бир вазифага алоҳида масъулият билан ёндашиши, ҳалол меҳнатлари, халқ манфаати учун ёниб ишлаши билан одамларнинг ишонч ва ҳурматини топа олган аёлдир.

Ферузахон Халилова қайси вазифага тайинланмасин, масъулият ва сидқидилдан ишлади. Хусусан, тумандаги маориф, маданият ва тиббиёт соҳасининг тараққиёти учун меҳнатини аямади. Бундан ташқари, тумандаги қатор бунёдкорлик ишларида, жумладан, янги йўллар, кўприклар, замонавий мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, поликлиника бинолари, шифохоналарнинг қуриш ишларига бош-қош бўлди.

Туман хотин-қизларини, ёш оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш, аҳоли ўртасида миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳини қарор топтиришда опанинг хизматлари катта бўлди.

Ферузахон Халилова раҳматли турмуш ўртоғи Адҳамжон ака билан икки ўғилни зиёли инсонлар қилиб тарбиялаб, эл-юртга қўшдилар. Бугун ўзининг табаррук ёшини қаршилаётган Ф. Халилова бир этак набираю чевараларга буви бўлиб, уларнинг ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.

Мана шундай фидойи аёлларнинг ҳаёт йўли барча учун ибрат бўлишга арзийди.

Акрамжон ҲАМРОҚУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди