Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№24, 09.06.2016

АСКАРЛАР БЕЛЛАШУВИ

Андижон туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳарбий хизматчилар ўртасида "Хазил хизматга ёрдам беради" деб номланган маданий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтган ушбу тадбир доирасида ўтказилган беллашувда Андижон туманидаги ҳарбий қисм хизматчиларидан ташкил топган "Бургут" ва "Эксклюзив" жамоалари ҳарбий хизмат соҳасида эгаллаган билим ва кўникмалари, шунингдек, ҳарбий хизматни шараф билан адо этаётган сержант ва офицерлар ҳаёти билан боғлиқ жараёнларни саҳна кўринишлари орқали акс эттириш шартлари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Ҳарбий қисм командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, капитан Б. Абдувалиев раҳбарлигидаги нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан аскарларнинг чиқишлари баҳолаб борилди.

Якунда "Бургут" жамоаси ғолиб деб топилиб, ҳарбий қисм раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аскарлар ва болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

Санобар СУЛАЙМОНОВА,

ҳарбий қисм хизматчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди