Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№25, 16.06.2016

ПАРЛАМЕНТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ЯНАДА КУЧАЯДИ

Вилоят ҳокимлигида "Мустақиллик: парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг назарий-ҳуқуқий асослари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, жамоатчилик назоратини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг самарадорлигини ошириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Семинарда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти, Парламент назоратининг ҳуқуқий асослари, жамоатчилик назоратининг назарий-ҳуқуқий асослари, муҳим ижтимоий-сиёсий, давлат дастурлари ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратининг самаралари хусусида маърузалар ўқилди.

- Айни кунда "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси"да белгиланган устувор вазифалар асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришдаги ролини кучайтириш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда, - дейди Фуқролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Усмонжон Аҳмедов. - Бу мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш имконини бермоқда.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси муҳокама этилди.

Тадбирда мутахассис ва иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди