Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№27, 30.06.2016

ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Андижон шаҳридаги "Тарона" тантаналар саройида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, нашриёт, матбаа корхоналар ҳамда матбуот тарқатувчилар вакиллари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов соҳа ходимларининг машаққатли ва шарафли меҳнатларини эътироф этиб, барча иштирокчиларни қизғин муборакбод этди. Юртимизда, хусусан, вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасидаги кенг кўламли ишларини жамоатчиликка етказишда самарали фаолият юритаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ вакилларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда сўз олган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Н. Саидов ва бошқалар вилоятимизда матбуот соҳасида эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган ибратли ишлар хусусида гапирдилар.

Тадбирда вилоятда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ўткир қалам соҳиби" танлови ҳамда касб байрамига бағишлаб ўтказилган теннис ва футбол мусобақалари ғолиблари ҳам тақдирланди.

Ижод аҳлига юксак эҳтиром кўрсатилган байрам тадбирида таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй ва кўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди