Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№27, 30.06.2016

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Андижон вилояти Марҳамат туманида "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда партия вилоят кенгаши фаоллари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, партия ҳамда хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари етакчилари, банк мутахассислари, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этиб, мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар бўйича фикр алмашдилар.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги ҳамда уларнинг банк хизматларидан самарали фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

- Жорий йилда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини 20 минг 981 нафар қизлар тамомлаётган бўлса, уларнинг 2870 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Битирувчи қизлар тақдим этган лойиҳаларнинг 2200 таси саралаб олиниб, уларни амалга ошириш учун банк кредитлари ажратилиши белгиланган. Ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам мазкур йўналишдаги, умуман, хотин-қизларнинг банк хизматларидан кенгроқ фойдаланишга жалб этиш, уларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган.

Семинарда мавзу доирасида Марҳамат туманида олиб борилаётган ибратли ишлар атрофлича таҳлил этилди. Шунинг-дек, "Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш - устувор вазифа", "Банк кредитлари олишнинг тартиб ва мезонлари" сингари қатор мавзуларида маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, қолаверса, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Семинар доирасида тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар, коллеж битирувчилари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари намойиш этилди.

- Чорвачиликни ривожлантириш йўналиши бўйича бизнес-лойиҳа тақдим этган эдим, - дейди Марҳамат қурилиш ва индистрия касб-ҳунар коллежи битирувчиси Дурдона Тожимуҳаммедова. - Лойиҳам ижобий баҳоланиб, 3 миллион 500 минг сўм имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлдим. Энди хонадонимда чорва ҳайвони боқиш орқали доимий иш ўрнига эга бўламан.

Мен ва мен каби ёшларга тадбиркорлик салоҳиятимизни юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб бераётган юртимга муносиб фарзанд бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

* * *

Худди шундай тадбир куни кеча Балиқчи туманида ҳам бўлиб ўтди.

Муборак ТАЛАБОЕВА,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят

кенгаши матбуот котиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди