Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№28, 07.07.2016

САЙЁРАХОН - ЭНГ НАМУНАЛИ МАСЛАҲАТЧИ

З. М. Бобур номли вилоят театрида "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Нишонов, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Қодиржон Ризаев ва бошқалар юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини кўтариш, оилаларни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидладилар.

Ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Айни кунда вилоятимиз фаолият олиб бораётган 864 нафар маслаҳатчининг амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги иштироки ва фаоллиги тобора ортиб бормоқда.

"Соғлом она ва бола йили"да бўлиб ўтган танловнинг вилоят босқичи ҳар қачонгидан ҳам юқори савияда ташкил этилди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб чиққан 17 нафар маслаҳатчи иштирок этди. Қатнашчилар фаолиятлари бўйича ҳудудда амалга ошираётган ишлари, ютуқлари, илғор иш тажрибалари бўйича тақдимот, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги борасидаги фаолияти, турли масала ва муаммоларни ҳал этишга оид билим ва малакаси юзасидан савол-жавоб ҳамда ташкилотчилик ва ташаббускорлик қобилиятларини намойиш этиш шартлари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра, Пахтаобод туманидаги Нурдиёр маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Сайёрахон Мирзаева ғолиб деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Марҳамат туманидаги Дукчи Эшон маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Иродахон Турғунбоева иккинчи, Қўрғонтепа туманидаги Учқун маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Ҳакимахон Аҳмадалиева учинчи ўринга сазовар бўлди.

Танлов доирасида фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид, шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмалари намойиш этилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғаларни топширишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси М. Юнусова иштирок этди.

Одинахон ИБРАГИМОВА,

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими

бош мутахассиси.

Суратда: танлов ғолиблари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди