Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№29, 14.07.2016

БОШ ОТИНОЙИЛАР МАШВАРАТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллиги биносида "Исломда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тамойиллари тарғиботи" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан ўтказилган мазкур тадбирда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарлари бош отинойилари иштирок этиб, мавзу доирасида вилоятимизда олиб борилаётган ишлар хусусида ўзаро фикр алмашдилар. Йиғилишда сўз олган вилоят бош отинойиси Саодатхон Расулова, Саййид Муҳйиддин Маҳдум номидаги Андижон ислом ўрта махсус билим юрти ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жумабоев, Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Дилмурод Собировлар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир доирасида ўтказилган "Отинойи ижодкор бўлиши керак" мавзусида давра суҳбатида отинойилар тарғибот ишларини олиб бориш, одамлар билан ишлашда илмий, бадиий адабиётлар, матбуот нашрлари материалларидан фойдаланишлари, ҳар бир ишга ижодий ёндашишлари самарали натижалар бериши хусусида сўз юритилди.

Якунда отинойилар томонидан олиб бориладиган келгусидаги муҳим ишлар белгилаб олинди.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди