Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№29, 14.07.2016

ҚЎШИҚЛАРДА ВАТАН МАДҲИ

З. М. Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида "Ягонасан, муқаддас Ватан!" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан санъат соҳасида ёш иқтидорларни юзага чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, она Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар орқали юртдошларимиз қалбида ватанпарварлик, фидойилик, ғурур, қадр-қиммат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги муассасалар вакиллари ўртасида ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар ижрочилар Ватан, истиқлол, миллий ўзликни англаш мавзуларидаги қўшиқлари билан ўз истеъдод ва маҳоратларини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, Асака тумани вакили Сардорбек Каримов "Эзгулик ўлкаси" қўшиғи билан биринчи ўринга сазовор бўлди. Жалақудуқ тумани вакили Маъруфжон Матмусаев "Ватан", Андижон шаҳри вакили Дилфуза Раҳимова "Ўзбекистон, ўзбегим" қўшиқлари билан иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди