Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№29, 14.07.2016

РЕСПУБЛИКА СТОМАТОЛОГЛАРИ АНЖУМАНИ

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" бизнес марказида "Стоматологиянинг долзарб муаммолари" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси стоматологлар ассоциацияси ҳамда Тошкент давлат стоматология институти Андижон филиали ҳамкорлигида стоматология соҳасида замонавий технологиялардан фойдаланиш, оғиз бўшлиғи ва тиш билан боғлиқ касалликларни даволаш ва олдини олиш, мазкур йўналишдаги илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартарф этиш мақсадида ўтказилган анжуманда республика Соғликни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, республикамиздаги таниқли стоматологлар ҳамда иқтидорли талаба ёшлар иштирок этди.

Анжуман очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирокчиларини муборакбод этиб, анжуман ишига муваффақият тилади.

- Бугун юртимизда, стоматология соҳасида замонавий ва илғор технологиялардан фойдаланиш, айниқса, оғиз бўшлиғи ва тиш касалликларнинг олдини олиш ва самарали даволаш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда, - дейди Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси раиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Адҳам Ҳасанов. - Ўтказилаётган мазкур анжуман ана шу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш ва янада юқори босқичга кўтариш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, илғор иш услублари ва тажрибаларни оммалаштиришни ўз олдига асосий мақсад қилган.

Анжуман доирасида тиббий ва формацевтик компанияларнинг дори-дармонларига оид, шунингдек, стоматологик касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мазмунидаги адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.

Анжуманда "Ўзбекистон стоматологиясининг истиқболлари", "Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини даволаш стандартлари", "Ўзбекистонда стоматолог мутахассисларнинг малака ошириши учун яратилган имкониятлар", "Стоматологияда қўлланиладиган замонавий пломба ашёлари" сингари қатор мавзулардаги илмий маърузалар тингланиб, муҳокама қилинди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Мазкур анжуман стоматология соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори босқичга кўтариш, соҳа мутахассисларининг билим ва тажрибаларини бойитишга хизмат қилади.

Шарифахон ҲАСАНОВА,

Тошкент давлат стомотология институти Андижон филиали бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди