Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№32, 04.08.2016

ХОНОБОДДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллик байрами нишонланаётган жорий йилда "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида ободонлаштириш ва бунёдкорлик борасидаги илғор ташаббусларни, ана шу йўналишда олиб борилаётган ибратли ишларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танлови вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда.

Гўзал Хонобод шаҳрида танлов доирасида бўлиб ўтган тадбирлар ҳақиқий халқ сайлига айланиб кетди.

- Бу каби байрам тадбирлари шубҳасиз, юртдошларимиз руҳиятини кўтаради, - дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мухтасархон Ҳошимова. - Қолаверса, уларнинг қалбида шукроналик, юртни обод қилиш, унинг равнақи учун фидойи бўлиш туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

Танловда хонадонлар, кўп қаватли тураржой бинолари ҳудудларининг озодалиги, саранжом-саришталиги, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кўламини кенгайтириш, шунингдек, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, миллий ҳунармандчилик, ижодиёт ва санъат соҳаларини кенг намойиш этиш ва уларни рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида Хонобод шаҳри ўзгача қиёфа касб этди. Айниқса, шаҳардаги Истиқлол, Юксалиш маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари таҳсинга сазовордир.

Кўрик-танлов тантаналари доирасида савдо ва маиший хизмат шохобчалари, ижтимоий соҳа объектлари, мини футбол майдончаси ҳамда "Афсона" деб номланган оналар ва болалар дам олиш маскани фойдаланишга топширилди. Шу куни шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан кенг жамотчилик иштирокида 25 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилганлиги тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

- Фарзандим Ҳожиакбарнинг суннат тўйи ўтказилди, - дейди А. Фитрат маҳалласида яшовчи Нургакан Ойналиева. - Бундай меҳр-мурувватга тўла байрам кўнгилларимизга бир олам қувонч беради. Очиғи, фарзандимга ва у каби кўплаб болажонларга кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан бошим кўкка етди. Мана шундай байрамлар тўйларга уланаётган юртда яшаётганлигимдан фахрланаман.

Тўйболаларнинг ҳар бирига банкда омонат дафтарчалари очилиб, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ва ҳомийлар томонидан 1 млн. 100 сўмдан маблағ қўйилди.

Хонободликлар қалбида улуғ неъмат - Истиқлолга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган тадбирлар мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан ўтказилаётган байрам тантаналарига уланиб кетди.

З.РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди