Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 18.08.2016

МУСТАҚИЛЛИКНИ ТАРАННУМ ЭТГАН ТАНЛОВ

Андижон вилояти қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами олдидан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида "Энг улуғ, энг азиз" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг очилиш маросимида сўз олганлар мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, хусусан, танловнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли хусусида тўхталдилар.

Танловда шоир ва ёзувчиларнинг, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг, шунингдек, мусаввир, халқ амалий санъати вакиллари ҳамда фотограф ва дизайнерларнинг 600 дан зиёд ижодий ишлари кўриб чиқилди.

- Танлов кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларнинг ўзига хослиги, мазмунан бойлигини, ранг-баранглигини алоҳида эътироф этиш жоиз, - дейди Андижон вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. - Қолаверса, танловнинг барча йўналишлари бўйича иштирокчилар сони ўтган йилдагидан анча кўп эканлиги эътиборга моликдир.

Танлов иштирокчилари истиқлол халқимиз учун улуғ неъмат эканлигини, мустақиллик йилларида юртимизда, хусусан, Андижонда қўлга киритилаётган улкан ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, истиқлол давридаги бунёдкорлик ишларини, бой тарихимиз, халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятларини бадиий асарлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг журналистик ижод намуналари, фотография, дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб бердилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, телерадио йўналишида эълон қилинган ижодий ишлар бўйича Андижон вилояти телерадиокомпанияси жамоаси, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари йўналиши бўйича "Андижоннома" газетаси бўлим мудири Ғолибжон Абдуллаев, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинацияси бўйича ёзувчи Қамчибек Кенжа, тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналиши бўйича Андижон шаҳридаги "Колор-принт" масъулияти чекланган жамияти дизайнери Ҳаётулло Турдиоҳунов ғолибликни қўлга киритди.

Танлов якунида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов, республика "Тасвирий ойна" уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширдилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди