Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 18.08.2016

ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Юртимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат сифати ва савиясини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилишда самарали натижалар бермоқда.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги тиббий-профилактика муассасаларида ўтказилган патронаж ойлиги тадбирлари ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга яқиндан ёрдам берди.

Ойлик доирасида ўтказилган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, тиббий-профилактика ишларини янада такомиллаштириш, фертиль ёшидаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар ҳолидан хабар олиш ва тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

- Муассасамизда аҳолини тиббий патронаж ёрдами хизмати билан қамраб олиш бўйича тизим яратилган, - дейди Андижон шаҳридаги 1- оилавий поликлиника бош шифокори Ёдгорбек Бўронов. - Жамоамиз Андижон шаҳридаги 15 та маҳаллада истиқомат қилувчи 80 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. 43 нафар патронаж ҳамшираси, 12 нафар умумий амалиёт шифокори ўзларига бириктирилган хонадон аъзоларининг саломатлиги, уларнинг руҳий, ижтимоий ҳолатидан доим хабардор. Тиббий кўрик жараёнида мутахассисларимиз ота-оналар иштирокида мактаб ўқувчилари, балоғат ёшидаги қизлар билан эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, болалар касалликларининг олдини олиш, тўғри овқатланиш мавзуларида суҳбат ва мулоқотлар ўтказмоқда.

- Биз тонометр, фонендоскоп, чақалоқлар тарозиси, ҳомиладорларни кўрикдан ўтказиш учун зарур жиҳозлар билан тўлдирилган махсус сумкага эгамиз, - дейди 7- сон маҳалла фуқаролар йиғини патронаж ҳамшираси Санжома Раҳмонова. - Оилалар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг тиббий саводхонлигини оширишга, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ёрдам беряпмиз. Юртимизда аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан аҳоли жуда мамнун. Маҳалла маслаҳатчиси Дилоромхон Матисаева ойлик давомида доимий ҳамроҳимиз бўлди.

Патронаж ойлиги якунланган бўлса-да, шифокорлар томонидан тарғибот ишлари давом эттирилмоқда. Патронаж ҳамширалари фаолияти рейтинг асосида баҳоланиб бораётганлиги улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантирмоқда ва ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди