Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 25.08.2016

ОЛИМПИАДА - 2016: АНДИЖОНЛИК ЧЕМПИОНЛАРГА ТАСАННО!

Маълумки, шу йил 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида ХХХI ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Олимпиада ўйинларида жаҳондаги 206 та давлатдан 10500 нафар спортчи иштирок этди.

Олипиада иштирокчилари спортнинг 42 тури бўйича 305 медаллар жамламаси (4924 та медаль) учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Мамлакатимизнинг 70 нафар спортчиси спортнинг академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTҒ), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши турлари бўйича мусобақаларда иштирок этди. Олимпиада ўйинлари якунига кўра, мамлакатимиз спортчилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат орасида 21 ўринни, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиё давлатлари орасида тўртинчи, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгалладилар.

Булоқбоши тумани, Кулла қишлоғида туғилиб ўсган Ҳасанбой Дўстматов бокс бўйича 49 кг. вазн тоифасида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон Олимпиа терма жамоасига биринчи олтин медални олиб берди.

Ҳасанбой Дўстматов финалга қадар мексикалик Хоселито Венескасни, шунингдек, жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Биржан Жакиевни, ярим финалда Америка Қўшма Штатлари вакили Нико Эрнандесни мағлуб этди. У ҳал қилувчи беллашувда барча рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, финалга етиб келган колумбиялик Юберхен Мартинес Ривасдан устун келиб, ғолиблик шохсупасига кўтарилди.

Хонобод оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси, мамлакатимизнинг тажрибали спортчиларидан бири Руслан Нурутдинов 105 килограммгача бўлган атлетлар ўртасида ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди ва олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлди.

Руслан Нурутдинов штангани даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, икки кураш якунига кўра 431 килограмм натижа қайд этди. Унинг силтаб кўтариш баҳсларида кўрсатган натижаси Олимпиаданинг янги рекорди сифатида эътироф этилди.

Андижон ўғлонлари Ҳасанбой Дўстматов ва Руслан Нурутдинов дунёга ўзбек спортчилари ҳеч кимдан кам эмаслигини, нималарга қодир эканлигини кўрсата олди.

Юрт байроғини кўкларга кўтарган, Ўзбекистон довруғини дунёга ёйган Андижонимизнинг мард ўғлонлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди