Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 25.08.2016

АЁЛЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Истиқлол шарофати билан юртимизнинг ҳар бир гўшаси юксалиб, обод бўлиб бормоқда. Гўзал ва бетакрор табиати, саранжом-саришталиги билан бутун Ўзбекистонга машҳур Хонобод шаҳри ҳам мустақиллик йилларида янада юксалмоқда.

Хонобод шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи нишонланадиган жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, соғлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, умуман, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Айни кунда шаҳримиз хотин-қизлари билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида шаҳримизда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, барча жойларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш борасида шаҳримизнинг ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоасида ҳам катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 51 та корхона, ташкилот ва муассасада хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари самарали фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, 7 та таълим муассасасида "Ораста қизлар", 14 та маҳаллада "Ораста қизлар давраси", 5 та мактабгача таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти самарали йўлга қўйилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги доимий комиссия ва секторларда эса белгиланган ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Шаҳримизда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Жорий йилда хотин-қизлари учун 216 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг биринчи ярмида 102 та янги иш ўрни яратилди. Бу борада касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Ушбу ўқув йилида шаҳардаги 4 та коллежни тамомлаган 321 нафар қизларнинг 221 нафари айни кунгача иш билан таъминланди. Тадбиркорлик йўналиши бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлган 17 нафар битирувчи қизларга эса имтиёзли кредит олиш учун мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

Шаҳримиз хотин-қизлари эришаётган ютуқлардан қувонмаслик мумкин эмас. Жумладан, Истиқлол маҳалласининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Мақсудахон Юлдашева жорий йилда ўтказилган "Энг намунали диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчи" кўрик-танловининг шаҳар босқичида ғолиб бўлиб, вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этди. Хонобод ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Бузайнабхон Тожибоеванинг иш фаолияти барча ҳамкасбларига ўрнак бўлишга арзийди. Гулнора Шокирова, Гулчеҳрахон Матазимова, Санобархон Раҳимова каби тадбиркор аёлларимиз оилавий бизнесни йўлга қўйиб, фаолиятларини йилдан-йилга кенгайтираётгани бизни қувонтиради.

Бу йил "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танловининг вилоят босқичида Хонобод саноат транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гавҳарой Шокирова "Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз", Хонобод сервис ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Моҳинур Нўъмонова "Сервис соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз", Хонобод ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Моҳларой Йўлдошеваларга "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз" йўналишлари бўйича тақдим этган лойиҳалари учун имтиёзли кредит сертификатлари топширилди.

Шаҳар тиббиёт билашмаси ва шаҳардаги тиббиёт муассасалари шифокорлари томонидан оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, жорий йилда хотин-қизлар қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кексалар, ногиронлар, фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар белгиланган режа асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Турли касалликлар аниқланган аёллар ва болалар даволанишга жалб этилдилар.

Бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, отинойилар ташаббуслари билан маҳаллаларда, таълим муассасаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аёллар жиноятчилигининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб боришда Ферузахон Раҳмонова, Нусратхон Матисақова, Тамарахон Абдуллаева, Василахон Хожиакбарова каби фаолларимиз, шаҳрар бош отинойиси Коммунархон Норбоева, меҳнат фахрийлари Ҳалимахон Мамадалиева, Тиллахон Ашурова, Мукаррамхонлар қўмитамизга яқиндан ёрдам бераётганликларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизнинг бош мақсади, жамиятимиз кўрки бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган.

Мухтасархон ҲОШИМОВА,

Хонобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари,

шаҳар хотин-қизлар

қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди