Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№37, 08.09.2016

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига

ОРЗУЛАР РЎЁБИ

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги тантаналари вилоятимизнинг барча меҳнат жамоаларида юқори кўтаринкилик билан нишонланди.

Юртдошларимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқарган Истиқлол байрами тантаналари Фарғона водийсидаги етакчи даволаш муассасаларидан бири бўлган Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида ҳам катта шодиёна билан бўлиб ўтди.

Клиника жамоаси, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган байрам тадбирида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, барчани мустақиллик байрами билан муборакбод этиб, истиқлол йилларида мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда тиббиёт тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар хусусида гапирди.

Байрам тантанасида истиқлол йилларида клиника моддий-техник базаси мустаҳкамланганлиги, даволаш ишлари юқори даражада ривожланганлиги, даволанувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, ободонлаштириш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди.

Тадбир доирасида Хитой Халқ Республикаси томонидан молиялаштирилган "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида клиникага умумий қиймати 4 миллиард 195 миллион сўм миқдоридаги замонавий тиббий жиҳозлар топширилди.

Тақдим этилган рақамли рентген аппарати, ЭКГ, компьютер томограф, биологик микроскоп, автомотлашган биохимик анализатор ва бошқа қатор тиббий жиҳозлар вилоятимиз аҳолиси, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш, хасталикларни эрта аниқлаш ва самарали даволашда, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Байрам тадбирида таниқли санъаткор ва хонандалар томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага байрамона, хуш кайфият улашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди