Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№44, 30.10.2014

Жараён

ҚИШЛОҚЛАРДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЮКСАЛМОҚДА

Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, қишлоқ врачлик пунктларига кўрсатилаётган эътибор, уларнинг фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида чекка-чекка ҳудудларда ҳам аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш борасида ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда. Мазкур йўналишда Андижон вилояти Булоқбоши туманида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида"ги фармони асосида ўтган давр мобайнида туманда 17 та қишлоқ врачлик пункти ташкил этилди. Уларнинг 11 таси мавжуд биноларни реконструкция қилиш ҳисобига ташкил этилган бўлса, 6 таси махсус лойиҳалар асосида янгидан барпо этилди. Айни кунда тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктлари "Саломатлик-1", "Саломатлик-2" лойиҳалари доирасида замонавий тиббий жиҳозлар ва зарур асбоблар билан тўла таъминланган.

Бугунги кунда тумандаги қишлоқ врачлик пунктларида 44 нафар умумий амалиёт шифокори, 338 нафар ўрта тиббиёт ходимлари 100 минг нафардан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 53658 нафар фуқаро ҚВП шифокорлари хизматидан фойдаланди.

Айни кунда тумандаги Кулла, Ширмонбулоқ, Жўраполвон, Қақир, Сарвонтепа қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти намунали ташкил этилган.

- Ўн минг нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатаётган врачлик пунктимиз туманнинг чекка ҳудудида жойлашган, - дейди "Кулла" қишлоқ врачлик пункти мудири Тоҳиржон Ғоппоров. - Муассасамиз ЭКГ, лаборатория ва бошқа зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Айниқса, янги лаборатория-нинг ишга туширилганлиги шу ернинг ўзида турли қон таҳлилларини олиш имконини бермоқда. Бу касалликни, унинг даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади, қолаверса, беморларнинг қон таҳлили учун туман марказига бориб келишларига чек қўйилди. Энг асосийси, кўрсатилган эътибор туфайли туманнинг чекка қишлоғида ҳам тиббий хизмат савияси юксалди.

Қишлоқ аҳолиси учун патронаж хизматини яхшилаш мақсадида "Саломатлик-2" лойиҳаси асосида қишлоқ врачлик пунктлари қўшимча тарзда зарурий жиҳозлар, шунингдек, патронаж сумкалари билан таъминланди. Бундан ташқари, ҚВПларни дори-дармонлар, зарур реактивлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида мазкур йўналиш учун 15 миллион 780 минг сўм маблағ сарфланди.

Қишлоқ врачлик пунктларида фаолият олиб бораётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўзида 32 нафар шифокор ҳамда 63 нафар ҳамшира ўз малакаларини оширдилар. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

- "Соғлом бола йили" давлат дастурида белгилангиан вазифалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича тумандаги қишлоқ врачлик пунктлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Турсинбой Давронов. - Олиб борилган саъйи ҳаракатлар натижасида ҚВПлар кесимида аҳолининг репродуктив саломатлик кўрсаткичлари кескин яхшиланди. Айниқса, фертиль ёшидаги аёлларни, болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш самарали олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда, тумандаги қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техника базаси тубдан яхшиланганлиги, олиб борилаётган юқоридаги каби кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ ҚВПларга аҳоли қатнови сезиларли даражада ошган, айниқса, ҚВП шифокорлари томонидан маҳаллаларда оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик, соғлом оилани ва соғлом турмушни шакллантириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, аҳолининг тиббий билимларини юксалтириш борасидаги тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди