Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№44, 30.10.2014

Мутахассис тавсияси

СОТИБ ОЛГАН МАҲСУЛОТИНГИЗ ҚАЛБАКИ БЎЛМАСИН!

Ҳар бир харидор қилган харидидан кўнгли тўлиши учун маълум бир маҳсулотни сотиб олишдан аввал унинг сифати тўғрисида ўйлаб кўриши керак. Бу жараёнда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

Бозор ёки дўконга борганингизда, ҳар қандай маҳсулотни харид қилишда эътиборли бўлинг. Шундагина ҳам ҳамёнингизга, ҳам соғлигингизга зиён етишидан сақланасиз.

Ўзбекистон Республикасининг "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунига асосан, республикамизда ишлаб чиқарилиб, савдога қўйилаётган қадоқланган ва ўрамли озиқ-овқат маҳсулотлари ёрлиқланган бўлиши шарт. Шунингдек, ҳар бир фуқаро озиқ-овқат дўконларидан маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилиши мумкин.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг турларига қараб, унинг ёрлиқларида:

- таркибдаги маҳсулотлар номи, ажралмас таркибининг қўшимчалари номи;

- озуқавий қимматликлари ҳақида маълумот (маҳсулот калорияси, таркибидаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витамин ва микроэлементлар), ҳажми ва вазн бирликлари;

- ушбу маҳсулотнинг қўлланилиш соҳалари (болалар учун, даволаш ва профилактика мақсадида ҳамда парҳезли озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

- сақлаш муддати;

- ишлаб чиқарилган вақти;

- айрим касалликларга чалинганлар учун ножўя таъсирлари каби маълумотлар киритилиши шарт.

ГЎШТ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!

Гўшт маҳсулотлари ҳар куни эрталаб сотувга олиб чиқишдан олдин лаборатория таҳлилидан ўтказилади ҳамда ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ўз хулосасини беради ва ана шу хулоса харидорлар учун кўрсатиб қўйилган бўлади. Гигиена қоидаларидан келиб чиқиб, гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш учун қўл билан ушлаб кўриш мумкин эмас. Агар, сизда сотилаётган гўштнинг сифатига шубҳа туғилса албатта, унга берилган ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосасини сўранг. Шунингдек, янги гўштни унинг рангидан билиш мумкин. У қанчалик ёрқин қизил тусда бўлса, шунчалик янги, қанчалик тўқ жигарранг тусда бўлса эскирган бўлади. Ёш ҳайвоннинг гўшти фойдали ва мазалироқ ҳисобланади. Буни гўштнинг ёғидан билиш мумкин. Агар гўшт жуда ёғли ва ораси юпқа парда билан қопланган бўлса, у қари молнинг гўшти эканлигидан дарак беради. Сифатли гўшт суви кам, яъни, қуруқроқ бўлади. Агар гўштнинг устки томони ҳўл ва ёқимсиз ҳид келаётган бўлса, уни харид қила кўрманг. Гўшт усти ва атрофида қон бўлмаслиги зарур.

ГЎШТГА ҚАНЧА СУЯК ҚЎШИЛАДИ?

Гўшт сотиб олаётганда кўпинча сотувчиларимиз томонидан суяк қўшиб берилади. Айрим ҳолларда гўштга жуда кўп суяк қўшилгандек туюлади. Аслида сотувчининг гўштга суяк қўшиб бериши тўғрими ва унинг айнан қанча қўшилиши мақсадга мувофиқ?

Ҳар бир сотувчи гўшт сотаётганида ўз фойдаси ва зарарини ҳам ҳисобга олади. Гўшт суяксиз бўлмаганидек, унга қилинадиган сарф-харажатда ҳам бу гўшти, бу суяги деб ажратилмайди. Шу боис, фақат лаҳм гўштни бироз қимматроқ нархда сотиб олишингиз мумкин. Лекин, 1 килограмм гўштга инсофи бор сотувчи 100-150 грамм суяк қўшиб берса, кифоя қилади.

СИФАТЛИ ШАКАР ЕЙМАН, ДЕСАНГИЗ...

Шакар харид қилаётганингизда, аввало унинг шаффофлигига, ҳиди ва мазасига эътибор бериш лозим. Унда фақатгина тез парчаланиб кетадиган, шакар кўринишидаги майда тошлар бўлиши ҳам мумкин. Агар харид қилинаётган шакар аввалдан қадоқланган бўлса, унда номи, маҳсулот ишлаб чиқарувчининг белгиси, вазни ва стандарти ҳақидаги маълумотлари бўлиши шарт.

ЁҒНИНГ СИФАТИГА ШУБҲА ТУҒИЛСА...

Тозаланган пахта ёғининг ташқи кўриниши тиниқ, ҳидсиз ва ҳар бир шишасида рангли ёрлиғи бўлиши лозим. Ёрлиғида эса қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

- ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва манзили;

- маҳсулот белгисининг қарашлилиги;

- маҳсулот номи ва нави;

- соф оғирлиги ёки литрли ҳажми;

- қуйилган санаси;

- яроқлилик муддати;

- 100 грамм маҳсулотнинг калорияси;

- маҳсулотнинг мувофиқлик белгиси.

СОТУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ

Сотишдан аввал сотувчи маҳсулотни ўралган қоп ва яшиклардан бўшатиб уни товар ҳолига келтиради. Шунингдек, маҳсулот ташқи кўринишига қараб сифат талабларига жавоб беришини текшириб кўриши лозим. Бундан ташқари, маҳсулот ҳужжатлари ва маълумотлари ҳамда унинг яроқлилик хусусиятларини текшириш ҳам сотувчининг вазифаларига киради.

ПАКЕТ ПУЛЛИ ЭМАС!

Айрим сотувчилар маҳсулот ўраб берилган целлофан пакет учун ҳам қўшимча ҳақ олади, бу нотўғри.

Агар харид қилинган маҳсулот озиқ-овқат товарлари бўлса, харидорга ўралганлиги учун қўшимча ҳақ ундирилмайди. Ўлчаб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга мутлақо бепул тарзда ўраб берилади. Шунингдек, ўраш учун давлат стандартининг мажбурий талабларида рухсат этилган материаллардан фойдаланиш керак.

Маъруфжон ҚОДИРОВ,

Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди