Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№45, 06.11.2014

Муносабат

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БАХТИНИ ЎЙЛАЙЛИК

Буюк соҳибқирон Амир Темур ўғилларини уйлантиришда бўлажак келиннинг насл-насабига ва саломатлигига алоҳида эътибор қаратган. Умуман, халқимиз қадимдан келин олишда қизларнинг етти пушти ҳамда саломатлиги ҳақида суриштиришган.

Асрлар оша яшаб келаётган ана шу удумларимиз бугунга келиб аҳамиятини йўқотаётгандек назаримда. Келин танлашда мансаб, бойлик билан боғлиқ мезонлар устун бўлиб бораётганлигидан кўнглим ранжийди.

Айни кунда айрим оналаримиз келин излашда, қизнинг ота-онаси ким бўлиб ишлаши, ҳовли-жойи қандайлигига, қанча сеп тўплаганлигию бой-бадавлатлигига кўпроқ қизиқишмоқда. Ўғилни оқ ювиб, оқ тараб ўстириб, хали ҳунарли, касб-корли қилиб улгурмасдан тўй қилиб, орзу-ҳавас кўришни истаётган ота-оналар кейинчалик қийин вазиятлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаяпти?!

Ҳар бир ота-она, албатта, фарзандининг бахту иқболини кўзлайди. Бироқ "келинлар танлови"да қизнинг соғлиги қолиб бойлигини, одоб-ахлоқи қолиб, сарпо-суруғини суриштиришса, бу йўсинда бахтнинг қандай ўлчами бўлиши мумкин?! Тўйдан олдин шунча ташвиш бўлса. Тўйдан кейинги машмаша ундан ҳам ортиб тушади. Келин томондан келган совға-саломлар, байрам ва туғилган кунларда "шоҳона дастурхон" кутиш каби урфларнинг шаклланиб, одат тусига кириб бораётганлиги оиланинг муқаддаслиги, қадим анъаналаримизни таназзулга олиб бориши аниқ. Шу боис кундан-кунга урчиб бораётган ана шундай урфларга қарши қатъий туришимиз лозим.

Агар мулоҳаза қилиб кўрсак, ана шу урфлар оқибатида қудалар, икки оила ўртасидаги меҳр-оқибат ришталарига путур етмоқда. Қайноналарнинг бундай йўл тутишлари хали туғилиб улгурмаган гўдакларнинг ҳам тақдирини белгилаб қўймоқда. Отасиз ёки онасиз ўсган фарзанд қандай қилиб келажакда бахти бекам бўла олади? Норасида гўдакнинг келажаги ҳақида на ота-онаси, на буви ёки бобоси ўйлаётгани йўқ.

Азиз юртдошлар, муҳтарама опажонлар! Орзу-ҳавас деб фарзандларимизнинг ҳаётини барбод қилиш бу калтабинликдан ўзга нарса эмас. Шунинг учун ҳам фарзандларимизни уйлаш ёки турмушга беришда бойлик, моддий манфаатни кўзлаб эмас, уларнинг бахтини кўзлаб, рўзғор юмушларини қай даражада эплашига, ҳунарига, одоб-ахлоқига қараб иш тутсак уларнинг бахтли ҳаётига тамал тошини кўйган бўламиз. Бу йўлда асло адашмайлик, кўнгил ҳамиша тўғри йўл кўрсатади. Ваҳоланки, қалб ва виждон сўзига кирмоқлик инсоф ва иймонли кишиларнинг иши, қолаверса, бу ҳар биримизни саодатга етаклайди.

Зуҳра ХОЛМАТОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди