Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 20.11.2014

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СИФАТИНИ ОШИРИШ

Мактабимиз ҳар бир ўқитувчисининг шиорига айланган Фаридахон Раҳимова - Андижон давлат университетини тамомлаган. 2005 йилдан 2011 йилгача тумандаги 6-умумтаълим мактабида ўқитувчи, директор ўринбосари, директор вазифаларида фаолият кўрсатган. Айни пайтда 65-умумтаълим мактаби директори вазифасида ишлаб келмоқда.

Оилали. Уч нафар фарзанди, икки нафар набираси бор.

Илм олиш, таълим-тарбия жараёни игна билан қудуқ қазишдай гап. Мактабимизда барча ишлар бир мақсадга йўналтирилган. Раҳбардан тортиб барча ходимларгача ўз бурч ва вазифасини тўла англаган ҳолда сидқидилдан иш олиб боради. Мактабимиз 540 ўринга мўлжалланган бўлиб, 31 нафар ўқитувчи 509 нафар ўқувчига сабоқ бериб келмоқда. Юксак салоҳиятли, тажрибали ўқитувчиларимиз - физика фани ўқитувчиси, "Халқ таълими фидойиси" унвони соҳибаси Дилфузахон Холмирзаева, ҳуқуқ фани ўқитувчиси, "Халқ таълими аълочиси" Иродахон Зокирова, рус тили фанидан Маъмуржон Мирзаев, математика фанидан Шуҳратбек Қаҳҳоров, бошланғич синф ўқитувчилари Феруза Ҳамзаева, Минаввархон Нажмитдинова, Ёқутой Абдуллаева, Давронбек Холматов сингари устозларимиз таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларимизнинг юксак маънавиятли, билимдон, зукко бўлиб улғайишларида намуна кўрсатиб меҳнат қилишмоқда.

Мактабимиз 2011 йилда замонавий типда қурилган бўлиб, барча қулайликларга эга. Компьютер, ўқув, лаборатория хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган. Турли тадбир ва кечалар ўтказишга мўлжалланган кенг ва ёруғ спорт зали, ўқув ва бадиий адабиётлар билан тўла кутубхона, бошланғич синфлар учун алоҳида бино ҳамда мослаштирилган ошхона ўқувчиларимизнинг яхши шароитларда пухта билим олишларига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, мактабимизда муҳим тарихий саналарга бағишланган маънавий-маърифий кечалар, беллашувлар, спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб турилади. "Сиз қонунни биласизми?", "Шунқорлар" каби кўрик-танловларда иштирок этган мактабимиз жамоаси туман ва вилоятда фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Ўқувчиларимизнинг фан олимпиадаларида ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ҳожиакбар Исақов тарих фанидан, Шаҳноза Ҳамдамова рус тилидан, Абдулазиз Камолдинов физика фанидан туман олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишиб, 2-3 ўринларни қўлга киритдилар. Шу билан бирга, истеъдодли қизимиз Шаҳло Равшанбекова "Янги авлод" танлови туман босқичида рақс йўналиши бўйича қатнашиб, юқори натижага эришди.

Бундан ташқари, мактабда спорт секциялари ҳам мунтазам фаолият кўрсатади. Ўқувчиларимиз дарсдан бўш вақтларида волейбол, кураш, баскетбол сингари спорт турлари билан шуғулланадилар. Мактабимизда нафақат билим ва тарбия, балки меҳнатга кўникма ҳам берилади. Ҳудудимиздаги гуллар учун ажратилган ерлар синфларга бўлиб берилган. Эрта баҳордан кеч кузгача гулларнинг парваришига, мактаб ободончилиги, саранжом-саришталигига ҳамма бирдек масъул. Бу жараён ўқувчиларимизда меҳнат кўникмасининг шаклланишига ёрдам беради.

Мактабимизда изланиб, ишга ижодий ёндашиш, меҳнатни янги педагогик технологиялар асосида олиб бориш, таълим-тарбия сифатини ошириш ҳар бир ўқитувчининг шиорига айланган. Бош мақсадимиз эса билимдон ва баркамол авлодни тарбиялашдир.

Фаридахон РАҲИМОВА, мактаб директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди