Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 04.12.2014

8 декабрь - ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинган кун

КУЧ - БИЛИМ ВА ТАФАККУРДА

"Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолотланади".

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41-модда.

Ўзбекистон Бош Қомусида фуқароларнинг бепул таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган. Истиқлол йилларида юртимиз Конституция-си, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури асосида мамлакатимиз таълим тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Айни кунда Ўзбекистонда халқимизнинг миллий ва тарихий қадриятларига асосланган, халқаро талабларга тўла жавоб бера оладиган тўрт босқичли таълим тизими жорий этилган. Ушбу тизим ватанимиз равнақини таъминловчи интеллектуал салоҳиятли, ҳеч кимдан кам бўлмаган билимдон ва баркамол авлодни тарбиялаш ва вояга етказишдек масъулиятли вазифани адо этишни ўз олдига қўйган. Мазкур йўналишдаги ишларни амалга ошириш, ҳар жиҳатдан етук ёшларнинг камол топишида мамлакатимиз конституциясининг ўрни ва роли шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Конституция давлатнинг асосий қонуни сифатида узоқ муддат ҳаракатда бўлишга ва барқарор амал қилишга мўжалланган ҳамда жамиятдаги барча қонунларнинг қабул қилинишига асос бўлган олий ҳуқуқий кучга эга муҳим ҳужжатдир. Ўзбекистонда адолатли фуқаролик жамиятни шакллантириш ҳамда демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишда бош ҳуқуқий омил ҳисобланган, қолаверса, фаолиятимиз, ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги аҳамиятини, мазмун-моҳиятини ҳар биримиз яхши билишимиз ва англашимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойиллари - фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар, жамиятнинг иқтисодий асослари, республикамизнинг маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, сайлов тизими, давлат ҳокимияти, олий ва маҳаллий органларнинг тузилиши, уларнинг ваколатлари ва жамият ҳаёти билан боғлиқ бошқа асосий йўналишлардан иборат бўлиб, уларнинг замирида давлат ва халқ тинчлиги, мамлакат тараққиёти мужассамдир. Хусусан, Конституциямизнинг муқаддимасидаёқ ўзбек халқининг одамийлик, инсонпарварлик, бағрикенглик фазилатлари, демократия ва адолат ғояларига содиқлиги, давлатимизнинг бош мақсади фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш эканлиги баён этилган.

Азал-азалдан ўзбек халқи ўзининг ақлу-заковати, юксак салоҳияти билан жаҳон тамаддунида алоҳида мавқега эга бўлиб келган. Амир Темур, Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий ва маънавий мерос илм-фан тараққиёти, инсоният маънавий хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшилган. Биз ана шундай ажодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Улуғ алломаларимиз томонидан айтилган пурмаъно фикрлар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Хусусан, Бош қомусимизда ҳам асрлар давомида шаклланган давлатчилигимизнинг тарихий анъаналари, халқимизга хос қарашлар ўз аксини топган. Муҳтарам юртбошимизнинг: "Амир Темур бобомизнинг "Куч - адолатда" деган машҳур таъбирини бугунги кунга нисбатан қўллаб айтадиган бўлсак, мен унга қўшимча қилиб: "Куч - билим ва тафаккурда" деган бўлардим" деган гаплари ҳам улуғ аждодларимиз ишларидан андоза олаётганимиздан даракдир.

Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва ривожлантиришда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий-демократик давлат тизими ва унинг моҳиятини чуқур ўрганишлари, қонунларни билишлари муҳимдир. Хусусан, ҳуқуқий, конституциямизни билиш борасидаги билимларимизни юксалтириш ҳам ҳамиша диққат марказимизда бўлиши лозим. Бу эса қонунлар ижросини таъминлаш, мамлакатда қабул қилинган ва амалда бўлган меъёрий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Куч - билим ва тафаккурда" деган ғоя, ҳаётий тамойилга қатъий амал қилиб яшашимиз зарурлигини кўрсатади.

Мустақиллик ва унинг меваси бўлган мамлакатимиз Бош Қомуси халқимизга кенг имкониятлар эшигини очиб берди, миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятларимизни ривожлантиришга имкон очилди. Мана шундай тарихий жараёнда бизнинг энг асосий вазифамиз, Конституциямизни мукаммал ўрганиш орқали Ўзбекистонда адолатли фуқаролик жамиятни шакллантиришга, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишдир.

Сурмахон ИСМОИЛОВА,

АДУ бошланғич таълим методикаси кафедраси ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди