Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 04.12.2014

Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллиги олдидан

ШОИРАГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

Манзурахон ЮНУСОВА, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Ўзбекнинг шундай аёллари борки, уларнинг номи бутун бир тарих саҳифаларини безашга, келажак авлодга ибрат қилиб кўрсатишга арзийди. Уларнинг олиб борган ишлари эса бутун халқи, юрти учун фахр-ифтихор намунаси бўла олади.

Таниқли жамоат арбоби, халқ шоири Зулфия Исроиловани ана шундай улуғ сиймолардан бири деб ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкин. Унинг ҳаёт ва ижод йўли, нафақат халқимиз, балки бутун шарқ қиз ва аёлларига ўрнак бўладиган маънавий дунёси ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Жавоҳарлаъл Неру номидаги халқаро мукофот соҳибаси, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракатидаги фаол иштироки учун халқаро "Нилуфар" мукофоти совриндори бўлган Зулфияхоним мерос қолдирган ижоди, маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ўз замондошлари ҳамда келажак авлод онгу шуурида энг ёрқин сиймолардан бири сифатида гавдаланади. Шоиранинг жамият тараққиёти, адабиётимиз равнақидаги хизматлари ниҳоятда катта.

Мамлакатимиз истиқлолга эришганидан кейин кўплаб улуғ сиймолар қатори Зулфияхоним шахси ва ижодига ҳам алоҳида эътибор кўрсатилди. Юрт равнақига салмоқли ҳисса қўшган халқимизнинг суюкли ва ардоқли фарзанди сифатида эътироф этилди. Шоира номи билан таъсис этилган Давлат мукофоти ҳам ана шу эътирофнинг бир намунасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилингач, фармон ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўзларининг юксак истеъдоди ва салоҳиятини намоён эта олган юртимизнинг энг оқила, билимдон ва иқтидорли қизлари адабиёт, маданият, фан, санъат ва таълим йўналишлари бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланадилар.

Ўтган йиллар давомида бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Шу бугунги кунга қадар биргина вилоятимизнинг 15 нафар энг иқтидорли қизлари ана шу мукофот соҳибасига айланган.

Президентимизнинг шу йил 31 октябрдаги "Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори эса улуғ шоирамизга бўлган халқ ҳурматининг амалий инъикоси бўлди. Мазкур қарор кенг жамоатчилик томонидан аёл зотига, адабиётимиз ҳамда аждодларимизга, шунингдек, адабий жамоатчилигимизга юксак эҳтиром намунаси сифатида кутиб олинди.

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам мазкур қарор ижросини таъминлаш, қутлуғ санани муносиб нишонлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг чора-тадбирлар дастуридан келиб чиқиб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошида Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

Айни кунда ишчи гуруҳ томонидан Дастур ижросини таъминлаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, меҳнат жамоалари, маҳалла ва ўқув муассасаларида Маънавият тарғибот маркази, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, мушоиралар, адабиёт кечалари ўтказиш, айниқса, мукофот соҳибалари иштирокида турли тадбирлар ташкил этиш сингари қатор ишларни амалга ошириш белгиланди. Бундан ташқари, ўқувчи ва талабалар ўртасида Зулфия ижоди бўйича иншолар танловини ўтказиш, шоира ҳаёти ва ижодий фаолияти акс этган фотокўргазмалар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниши каби бир қатор вазифалар ҳам режалаштирилган.

Вилоятимизда бу борадаги ишлар юксак савияда, изчил ва ўз муддатида ўтказилишига асло шубҳа йўқ. Чунки ҳар бир андижонликнинг қалби адабиётга ошуфта, қолаверса, Зулфияхонимдек хассос, серқирра ижодкорга муҳаббатлари чексиздир.

Эл ардоқлаган шоиранинг номи, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор ижоди ҳар биримизга, айниқса, ёшларга ҳамиша ибратдир. Шу боис ҳам Зулфияхонимга ҳар қанча ҳурмат келтирсак, камлик қилади. Ишонамизки, мазкур сана билан боғлиқ бўлиб ўтадиган тадбирларда юртдошларимиз фаол иштирок этадилар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди