Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 04.12.2014

Фикр

АХБОРОТ ХУРУЖИ ВА ЁШЛАР

Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, аввало, биз ёшларнинг билими, интеллектуал салоҳиятига боғлиқ. Ахборот асри деб аталаётган бугунги давр ёшларнинг соғлом дунёқарашга эга бўлиши, онгимизда бизни эзгу йўллардан чалғитишга асос бўладиган фикр ва ғояларнинг шаклланмаслиги учун, энг аввало, кўп ўқишимиз керак. Чунки бугун айрим хориж оммавий ахборот воситалари, баъзи бир интернет тармоқлари зўравонлик, шафқатсизлик, ҳаёсизлик каби иллатларни тарғиб этиб, ана шундай иллатларни ёшлар онгига сингдиришга уринмоқда. Бунинг натижасида ёшларнинг онги ва қалбини айрим ёвузликлар эгаллаб олаётганлиги ачинарлидир.

Бу ўз навбатида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва баркамол авлодни тарбиялаш масалаларига жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ғарб индивидуализми, хусусан, "оммавий маданият" деб аталаётган ғоялар интернет тармоқларида турли усуллар орқали кенг тарғиб қилинаётганлиги туфайли аксарият ёшлар буни янгилик деб бир зумда ўзлаштириб олмоқда. Минг афсуски, "деструктив культ", паратоталитар, неонацистик руҳдаги ғоявий ахборот хуружлари "демократияни шакллантириш", "инсон ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш" деган сохта ва дабдабабоз гаплар билан амалга оширилмоқда. Бундай ёлғонларга ишонган айрим ёшлар уларнинг таъсирига тушиб қолмоқда.

Бугун озод ва обод юртимизда ёшларнинг ўқишлари, ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун ҳамма шароитлар яратиб берилган. Биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик дунёнинг бирорта мамлакатида бўлмаса керак. Зеро, шундай экан, биз - келажаги буюк Ўзбекистон ёшлари ана шу эътибор, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, пухта билим олишимиз, турли иллатлар, ёт ғоялар таъсирига тушмасдан юртимизга муносиб фарзанд бўлишга интилмоғимиз керак.

Моҳинур ХОЛМИРЗАЕВА,Андижон банк коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди