Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№49, 04.12.2014

Мутахассис минбари

ТЕЖАМКОР ЛАМПАЛАРДАН ФОЙДАЛАНСАК, МАБЛАҒИМИЗНИ ИҚТИСОД ҚИЛАМИЗ

Мамлакатимиз иқтисодиётининг юксалишида электр энергиясининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Шу боис ҳам электр энергиясидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 июндаги "Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида электр энергиясини тежаш юзасидан муҳим вазифалар белгиланган.

Маълумки, электр энергиясига бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, қиш-қировли кунларда унга бўлган талаб янада ортади. Бу энергия сарфини камайтириш, ундан оқилона фойдаланиш, амалиётга тежамкор усулларни жорий этилишини тақозо этади. Бу каби ишларни самарали ташкил этилиши электр тармоқларидаги зўриқишларни бартараф этиб, аҳоли ва халқ хўжалиги тармоқларини етарли даражада электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва аҳоли хонадонларида электр энергияси учун бўлган эҳтиёжнинг салмоқли қисми ёритиш учун сарфланади. Демак, ушбу мақсадларда сарфланаётган электр энергиясини тежаб қолиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Сир эмаски, электр энергияси билан ёритиш турли хилдаги, яъни кенг кўламда фойдаланиладиган чулғамли (накал), люминесцент ва светодиодли электр лампалар орқали амалга оширилади. Ҳозирда истеъмолчилар томонидан арзон деб ҳисобланган чулғамли (накал) электр лампалардан фойдаланиш кенг тарқалган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, нархи арзон бўлган чулғамли (накал) электр ёритгичлар бирмунча қиммат ҳисобланган люминесцент ва светодиод лампаларга нисбатан кўп электр энергияси сарфлайди. Оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, чулғамли (накал) электр лампалар ишлатадиган истеъмолчи люминесцент ва светодиодли лампалар ишлатадиган истеъмолчига нисбатан электр энергияси учун бир неча баробар кўп маблағ сарфлайди.

Агар таҳлил қилинса, уларнинг қайси бири фойдали ва унумли эканлигини аниқ ва равшан кўриш мумкин:

Чулғамли (накал) лампаларнинг фойдали иш коэффиценти, яъни ёритиш учун 6 фоиз энергия сарфланади, қолган 94 фоиз қисми эса иссиқликка айланиб кетади. Ўртача умумий ишлаш соати 700-1000 соатни ташкил этади. Люминесцент лампалар ва бошқа турдаги замонавий тежамкор лампаларнинг фойдали иш коэффиценти эса 60-80 фоизни ташкил этиб, ўртача ишлаши 8000 соатни ташкил қилади. Светодиод лампаларнинг фойдали иш коэффиценти эса 90-95 фоизни ташкил қилиб, ўртача ишлаши 30000-100000 соатни ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб айтиш мумкинки, накал электр лампалардан люминесцентли ва бошқа турдаги замонавий, тежамкор лампалардан фойдаланиш ҳар жиҳатдан фойдалидир. Бу билан ҳам электр энергияси тежалади, ҳам истеъмолчига иқтисодий фойда келтиради. Ана шуни ҳисобга олиб, ташкилот ва корхоналарларда, хонадонларимизда замонавий ҳамда тежамкор лампалардан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга барчамиз бирдек ҳаракат қилишимиз лозим. Тежамкор лампалардан фойдаланиш кўлами қанчалик ортса, шунча кўп электр энергияси тежалади.

Адҳамжон ТОЖИМАДОВ,

"Уздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими

инспектори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди