Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№50, 10.12.2014

21 декабрь - сайловлар куни

ЁШЛАР САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАДИ

2014 йил 21 декабрда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси

Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокининг асосий шаклидир. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган сайлов тизими яратилди.

Айни пайтда аҳоли, айниқса, ёшларнинг дунёқараши ва онгу тафаккури ўзгариб, сиёсий ва фуқаролик фаоллиги, эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси ортиб бораётганилигини яққол кўриш мумкин. Шу билан бирга, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотлар жараёнига, қонун ижодкорлиги даражаси ва ҳуқуқий маданияти, сиёсий партиялар дастурий мақсадлари ва депутатларнинг амалий фаолиятини баҳолашга нисбатан талабчанлиги ҳам сезиларли равишда ошди.

Адолатлилик, очиқлилик ва демократик принципларга таянилади.

Мамлакатимизда сайловларнинг ҳуқуқий негизи яратилган бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонунчилик миллий тажриба ва умумэътироф этилган халқаро нормалар инобатга олинган ҳолда, босқичма-босқич шакллантирилди. Ўзбекистонда ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари адолатлилик, очиқлик, ошкоралик ва транцпарентликнинг демократик принциплари асосида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, сайловчиларга сайловда эркин иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар, сиёсий партияларга сайлов компанияси давомида кенг ва тенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Сайловларнинг қонун талабларига мувофиқ равишда очиқлик ва ошкоралик асосида ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайдиган мустақил сайлов комиссияларининг ташкил этилганлиги ва улар ўз фаолиятини эркин олиб боришлари белгиланганлиги миллий сайлов тизимимизнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади.

Сайлов қонунчилигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича мутлоқ ваколатлар берилган. Бундай мақом сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қонунийликни таъминлаш, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган тузатишлар сайлов қонунчилигимизни янада эркинлаштирди. Жумладан, сайлов қонунчилигига сайлов эркинлиги принципини тўлиқ амалга ошириш, сайловолди ташвиқотини олиб боришда депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини ошириш, сайлов давомида ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов тўғрисидаги қонунларда халқаро тажриба ва миллий сайлов амалиёти ҳисобга олинган ҳолда, сайлов жараёнининг барча босқичларида сиёсий партиялардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, шунингдек, ОАВ вакилларининг иштирок этиши мустаҳкамланган.

Ёшларнинг сиёсий фаоллиги ва маданияти юксалмоқда.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида эришилган муваффақиятлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда ва Ўзбекистон халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини топа олди. Аввало, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ва фуқаролар тотувлиги мустаҳкамланиб, сўнгги йилларда иқтисодий барқарор ўсиш суръатлари самараси ўлароқ, халқимизнинг турмуш фаровонлиги ҳамда фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бормоқда. Айниқса, ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданияти ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бўлажак сайловларда юртимиз ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, жамиятимиздаги сиёсий жараёнларга, Ватан тақдирига бефарқ эмасликларини амалда кўрсата оладилар. Қолаверса, ёшлар ўзларининг фаоллиги билан жамиятимизда демократик принципларнинг янада мустаҳкам қарор топишига муносиб ҳисса қўшадилар.

Дилшодбек ЮСУБОВ,

Андижон машинасозлик институти 3-босқич

талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди