Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№2, 08.01.2015

Ватан ҳимояси - энг муқаддас бурч

- Ҳаётда инсон зиммасида бурчлар жуда кўп. Мендан уларнинг ичида энг муҳими, энг муқаддаси қай бири деб сўрасалар, Ватан ҳимояси, дея жавоб берардим, - дейди ҳарбий хизматчи Шерзод Норматов.

Дарҳақиқат, бир неча йилдан буён ҳарбий хизматни сидқидилдан адо этиб келаётган Шерзодбек учун ана шу ақида ҳаётининг бош шиорига айланган. Чунки у юрт тинчлиги, осойишталиги учун хизмат қилишни ўзининг шарафли бурчи деб билади.

Асли Фарғона вилоятининг Риштон туманидан бўлган Шерзодбек болалигиданоқ ҳарбий бўлишни орзу қиларди. Ана шу орзуга эришишга бўлган ишонч, бу йўлдаги қатъий интилиш туфайли у ўзининг орзу-мақсадига эришди.

Сурхондарёда чегара қўшинлари сафида ўз йигитлик бурчини ўтаган Шерзодбек кейинчалик шартнома асосида хизматни давом эттирди. Мана саккиз йилдирки, ҳарбий хизматчи сифатида ўз зиммасидаги вазифани сидқидилдан адо этиб келмоқда. Меҳнатсеварлиги, касбига садоқати, мард ва жасурлиги, доимий равишда спорт билан шуғулланиб келаётганлиги учун ҳам хизматда қатор муваффақиятларга эришиб келмоқда.

- Шерзодбек, энг намунали хизмат қилаётган аскарларимиздан бири, - дейди Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизон командири ўринбосари, подполковник Йўлдошбой Холиқов. - Жисмоний, маънавий-сиёсий машғулотлардаги фаоллиги, ўзига юклатилган ҳар қандай топшириқни аъло даражада бажариши билан қуролдош дўстларига ибрат кўрсатиб келади.

Дарҳақиқат, Шерзодек хизмати давомида қатор муваффақиятларга эришди. У қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни, ҳарбий ва амалий спорт турлари бўйича Қуролли Кучлар олимпиадасининг енгил атлетика мусобақаларида 1-ўринни қўлга киритган. Спорт ва хизматдаги ютуқлари учун у турли йилларда "II даражали чегара қўшинлари аълочиси", "Ҳарбий спортчи", "Маънавий-маърифий тайёргарлик аълочиси" нишонлари ҳамда Мудофаа вазирлиги эсдалик нишони, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Қўмондонликнинг қатор фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Шерзодбекнинг оиласи ҳам намунали оилалардан. Турмуш ўртоғи Ферузахон билан фарзандлари Жасмина ва Ҳожиакбарни тарбиялаб, вояга етказмоқда.

- Ҳарбийларга ва уларнинг оилаларига яратилган шарт- шароитлардан беҳад мамнунмиз, - дейди Ферузахон. - Ҳаётимиз тинч, тўкислиги бахтимиз. Шахсан мен юрт ҳимоясига камарбаста ҳарбийнинг аёли эканлигимдан фахрланаман.

- Бугун биз ҳарбийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан фахр ҳиссини туямиз. Айниқса, Юртбошимиз, Қуролли Кучларимиз Бош Қўмондони раҳнамолигидаги ана шу эътибор бизга - ҳарбийларга янада катта масъулият, бурчга садоқат, куч ва шижоат беради, - дейди Шерзодбек ҳам фахр билан.

Оила, яқинлар тинчлиги кўнгилга хотиржамлик беради, кишига саодат, кўтаринкилик бағишлайди. Буни биз Шерзодбекнинг оиласи мисолида кўришимиз мумкин.

- Уларнинг оиласига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди, - дейди гарнизоннинг харбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўлинмаси бошлиғи Замирахон Раҳмонбердиева. - Оиладаги тинчлик-хотиржамлик туфайли ҳам Шерзодбек ибрат кўрсатиб хизмат қилмоқда.

Юртимизда кўпларга ибрат бўладиган ана шундай тинч ва бахтли оилалар, айниқса, ҳарбийларнинг оилалари кўпаяверсин. Ўз навбатида биз ҳам Ватан ҳимоячилари куни билан ҳарбийларни, уларнинг оила аъзоларини, барча яқинларини муборакбод этамиз.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди