Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№2, 08.01.2015

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Ватан сарҳадларини қўриқлаш ҳар бир йигитнинг, қолаверса, ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Ҳарбий хизматга отланган юрт ўғлонининг олдида улкан масъулият, эзгу мақсад туради. У ана шу вазифани сидқидилдан адо этар экан, ўзининг ортида ота-онаси, яқинлари турганини қалбан ҳис этиши, шубҳасиз.

Юрт ҳимоясига бел боғлаган йигитлардан бири Оятилло Мирзаевдир. Ўзининг аскарлик бурчини Тошкентдаги ҳарбий қисмлардан бирида ўтаётган бу йигит асли Жалақудуқнинг Қўштерак қишлоғида ўсиб улғайган. Болалигида телевизор қаршисида ўтириб, ҳарбийлар ҳақидаги кўрсатувларни кўрганида, албатта, улар каби ҳарбий бўлишни дилига туккан эди. Мана, йиллар ўтиб болалик орзуси ижобат бўлди.

Бугун унинг бобоси Мирзажон ота, бувиси Халича она набираси Оятиллонинг аскарлигидан, ҳарбий хизматни намунали адо этаётганлигидан беҳад қувонмоқдалар. Набирасининг юрт корига ярайдиган ўғлон бўлиб улғайганидан бахтиёрлар:

- Набирамнинг халқ ишончини оқлаб, ҳарбий хизматни адо этаётганлиги кўнглимизни ғурурга тўлдиради, - дейди саксон ёшни қаршилаган Мирзажон бобо.

Боғбонлик касби ила фарзандларини Ватанга садоқат, халққа ҳурмат руҳида тарбия қилган дадаси Қодиржон ака ўғлининг Ватан ҳимоячиси бўлиб, ишончларини оқлаганлигини юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар самараси, қолаверса, хонадонлари файзи бўлган кекса ота-онасининг дуолари сабаб деб билади. Онаси Саида опа эса фарзандининг юрт корига яраётганидан фахрланишини яширолмайди.

Бугунги тинч ва осойишта кунларимиз қалқонлари бўлган ана шундай мард ва жасур ўғлонларимизнинг борлиги бизга ҳамиша ғурур бағишлайди. Уларнинг ҳар қадамда сергаклиги боис, сарҳадларимиз мустаҳкам, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон.

Райҳоной ҚИРҒИЗАЛИЕВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди