Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№6, 06.02.2015

ОГОҲЛИК

АЁЛ ЖИНОЯТЧИ ДЕГАН НОМ ОЛМАСИН

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, давлатимиз чегараларидан ўтиш, чегара ва божхона тартиб-қоидаларига амал қилиш, ана шу тартибларни бузилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Юртимиз ва чет эл фуқаролари давлатимизга кириш ва чиқишда мавжуд тартибларга амал қилишлари, мавжуд қонунларимизга ҳурмат билан қарашлари шарт. Афсуски, орамиздаги айрим кимсаларнинг, хусусан, баъзи юртдошларимиз ҳамда қўшни республикалар фуқароларининг чегара қонун-қоидаларига риоя этмасликлари оқибатида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари рўй бермоқда. Уларнинг қонунларимизни ҳурмат қилмай, ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини ўйламай юртимизга ноқонуний киришлари, табиийки, уларнинг жиноятчи деган ном олишига сабаб бўлмоқда. Қонунбузарларнинг аксарияти аёллар экани эса аянчлидир.

Фикрларимизга далил тариқасида қуйидаги мисолларни келтириб ўтсак. Асли Қирғизистон Республикаси фуқароси, уч фарзанднинг онаси бўлган Раънохон Ниязова Аравон тумани, Тепақўрғон қишлоғи Чертик маҳалласида яшайди. У юртимиз чегара қонунларида кўрсатилган талабларни қўпол равишда бузиб, қонунга хилоф тарзда айланма йўллар орқали ўтаётганда чегарачиларимиз томонидан қўлга олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Булоқбоши тумани, Кулла қишлоғи, Тўғрилик маҳалласида яшовчи Рохатой Абдурасулова ҳамда шу маҳаллада яшовчи Қирғизистон Республикаси фуқароси Паридахон Мамадалиевалар ҳам қўшни Қирғизистон Республикасидаги қариндошларини кўриб Марҳамат тумани, Ўқчи маҳалласи ўрамидаги айланма йўллар орқали юртимизга қайтаётганларида чегарачиларимиз томонидан қўлга олинган.

Минг афсуски, юқорида номлари зикр этилган кимсалар айланма йўллар орқали қўшни давлатга ўтиш ва кириш қонунга зид эканлигини била туриб, мана шундай хатти-ҳаракатлар содир этдилар.

Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Уни содир этганларнинг барчасини жиноятчи деган хунук тамға таъқиб этиши бор гап. Бироқ аёл, она деган номига доғ тушириб, қинғир қадам босишга ана шу опа-сингилларимизни ким мажбур этди? Албатта, ҳеч ким. Улар ўзларининг эътиборсизлиги, қонунларимизга беписанд муносабатлари ва етарли ҳуқуқий саводхонликка эга бўлмаганликлари туфайли шу йўлни танладилар ва қилмишларига яраша жазо олдилар.

Азиз юртдошлар, қадрли опа-сингиллар, қонун барчага баробар эканини, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат, албатта, жазога тортилишини унутманг.

Ш. МИРЗАКАРИМОВ, Марҳамат туман судининг судьяси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди