Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№7, 12.02.2015

САРҲИСОБ

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ ФАОЛЛИГИ ЯНАДА ОРТАДИ

вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг кенгайтирилган йиғилишида ана шу фикр иштирокчилар томонидан якдил қўллаб-қувватланди

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова бошқарган мазкур йиғилишда 2014 йилда халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгашларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловлар жараёнида хотин-қизлар иштироки, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари томонидан "Соғлом бола йили" давлат дастурининг тегишли бандларининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш бўйича олиб борилган ишлар, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги "Саломатлик" секторлари фаолиятини кучайтириш, шунингдек, "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида 2013-2014 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси" ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, фуқаролар мурожаати, ижро интизоми билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди.

Таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловлар жараёнида хотин-қизлар қўмиталари фаол иш олиб борди. Аҳолининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги билимларини ошириш, сайловларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этишга қаратилган 500 дан зиёд тадбирлар ўтказилган бўлса, уларда қарийиб 60 минг нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этди. Қолаверса, сайловларда опа-сингилларимиздан 119 нафари туман ва шаҳар, 10 нафари вилоят ва 1 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланганди. Бу кўрсаткич аввалги сайловга нисбатан 17 нафарга кўп демакдир.

"Соғлом бола йили" давлат дастури ижроси доирасида вилоят, туман ва шаҳарлар хотин-қизлар қўмиталари томонидан кенг кўламда ишлар олиб борилди. Хусусан, бир қатор маҳаллаларда "Ораста қизлар" марказлари, вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси", лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида "Ораста қизлар" тўгараклари ташкил этилиб, айни кунда улар самарали фаолият олиб бормоқда.

Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, болалар ва ўсмир қизларнинг тиббий кўригини ҳамда соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилди.

Оилавий бизнесни ривожлантириш, тадбиркор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг кредит олишлари учун зарур ёрдамлар кўрсатилди. Ўтган йили молия муассасалари томонидан тадбиркор аёлларни қўлаб-қувватлаш мақсадида 90 млрд. 7 млн. сўм кредитлар берилди. Бунинг ҳисобига 3353 та янги иш ўринлари яратилди.

Умуман, "Соғлом бола йили"да бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, хотин-қизлар учун 40147 та янги иш ўринлари яратилди. Бу борада касаначилик ва уй меҳнатини ташкил этиш ҳисобига яратилган янги иш ўринлари салмоқли ўрин эгаллади. Умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган ёшларни таълиимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилди. Уларнинг 99,7 фоизи таълимнинг кейинги босқичига қамраб олинди.

Йиғилишда хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, одам савдосига қарши курашиш, айниқса, аёл ва қизларни одам савдоси қурбонига айланиб қолишларининг олдини олиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, фертиль ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, фуқаролар мурожаатлари, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилганлиги, ана шу йўналишлардаги ишлар самарадорлигини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда сиёсий партиялар вилоят кенгашлари "Аёллар қаноти"ларининг фолияти, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, опа-сингилларимизнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ЎзЛиДеп вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари У. Исаева, хотин-қизлар қўмиталари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида ишлар ҳақида "Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш маркази раҳбари М. Мирзараҳимова, вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият олиб бораётган "Психолог" ва " Ҳуқуқшунос" аёллар жамоатчилик уюшмалари фаолияти ҳақида Н. Каримова ҳамда О. Насритдиновалар маъруза қилдилар.

Йиғилишда қўмита қошидаги уюшмалар ишини янада такомиллаштиришимиз, уларнинг фаоллигини ошириш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини муносиб кутиб олиш, ана шу санага бағишлаб жойларда ўтказилаётган тадбирлар, шеърият кечаларини юксак савияда ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Умуман, таҳлил ва танқид руҳида ўтган бошқарув йиғилишида мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди