Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№8, 19.02.2015

ЭРТА ТУҒРУҚ - ГЛОБАЛ МУАММО

"Глобаллашув яхши. Лекин мен хонадонимга қуёш нури ва соф ҳаво кириши учун дераза ва эшикларни очиб қўйсам, ўша очиқ эшик ва деразалардан глобаллашув бўрони кириб, уйимни чирпирак этиб учириб, остин-устун қилиб, мени хонавайрон этмаслиги керак..."

Махатма ГАНДИ.

Бугун дунёда эрта ҳомиладорлик глобал муаммо ҳисобланади. БМТ Аҳолишунослик жамғармаси - UNҒPA томонидан жаҳон мамлакатларида аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш, вояга етмаганларга никоҳ ўқитиш ҳолатларига барҳам бериш борасида олиб борилаётган ишларнинг йиллик ҳисоботи асосида эълон қилинган маълумотларга кўра, жаҳоннинг ривожланаётган мамлакатларида ҳар куни 18 ёшга тўлмаган 20 000 қиз она бўлмоқда. Ҳар йили она бўлаётган 7, 3 млн. ўсмир қизларнинг 2 млн. нафари, яъни 15 ёшгача бўлган қизлар ва айнан мана шу ёш гуруҳлари, эрта ҳомиладорлик, шу жумладан, оналар ўлими билан боғлиқ жуда оғир тиббий, ижтимоий оқибатлардан азият чекмоқда.

"ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК ҲАРАКАТ"

Маълумотларга кўра, 1991 йилдан бошлаб ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабргача дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида "Жинсий зўравонликка қарши 16 кунлик ҳаракат" оммавий йиғинларини ўтказиш анъана тусига кирган. Унда аёлларга нисбатан зўравонлик қилиш иллатини йўқотиш бўйича турли тадбирлар ва амалий ҳаракат дастурларининг ўрин олиши кўзда тутилган. Хўш, бундай ҳаракатнинг вужудга келишига сабаблар нима эди?

Маълумки, ибтидода кийимлар ҳам оддий бўлган. Кейинчалик дунё гўзаллашиб борган сари танадаги кийимлар ўзгара борди. Аста-секин либосларнинг нафақат шакли балки, вазифаси ҳам ўзгарди. Эндиликда одамлар эҳтиёжга эмас, модага қараб кийина бошладилар. Бугунга келиб, ҳатто, айрим Ғарб давлатларида кийим танани яшириш эмас, намойиш этиш воситаси бўлиб қолмоқда.

ҲАЛОКАТ

Сўнгги ўн йилликлар давомида айрим мамлакатларда, айниқса, аёлларнинг қадди-қоматини, жисмоний гўзаллигини бўрттириб турувчи ёки очиқ кўрсатувчи кийимлар урф бўлди. Бу оддий ҳолга айланди. "Аёлларни ечинтирувчи мода" кўп элатларни ҳалокат сари етакламоқда.

Европада миллионлаб аёллар оила қуриш, фарзанд туғиб-тарбиялаш деган тушунчаларни аллақачон унутган. Англия марказий статистика бюросининг маърузасига кўра, мамлакатдаги ҳар юз нафар чақалоқдан йигирма учтаси никоҳсиз дунёга келган.

ЯЛАНҒОЧ ДУНЁ ЖОЗИБАСИ

Бугун ёшларнинг 90 фоизи асосий ахборот манбаи сифатида интернетга мурожаат қилишади. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда интернет тармоғида болаларни яланғоч дунё "жозибаси"дан баҳраманд қилаётган сайтларнинг сони 4 миллиондан ортиқ. Ана шундан келиб чиқиб, ёшларимизнинг интернетдан тўғри фойдаланиш борасидаги тушунчаларини юксалтиришимиз, интернетдан фойдаланишларини назоратсиз қолдирмас-лигимиз зарур.

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ СОҲИБИ БЎЛАЙЛИК

Маънавий иммунитет. Давлатимиз раҳбари бу сўзни биринчи марта "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида қўллаган эдилар. Аслида иммунитет сўзи тиббиётга тегишли бўлиб, касалликларга организмнинг қарши курашиш қобилиятини англатади. Иммунитети паст бола тез-тез шамоллайди, касалликларга чалинади. Шу маънода бугун фарзандларимизнинг нафақат, жисмоний иммунитетни, балки маънавий иммунитетини ҳам кўтаришимиз муҳимдир.

Юқорида келтирилганидек нохуш ҳолатларга қарши миллатимизнинг кураша олиш қобилиятини, ақлу заковатини, маънавиятини юксалтиришни кўзда тутган ҳолда Юртбошимиз маънавий иммунитетни янада оширишга эътибор қаратган эдилар. Келинг, ортимиздан улғайиб келаётган болаларимизнинг тарбияси билан шуғулланиб, уларда ахборотни саралаш, кераксиз маълумотлар ва беҳаё фильмлардан ўз ихтиёри билан воз кеча олиш кўникмасини шакллантиришга жиддий эътибор берайлик. Ахир, фарзанд тарбияси миллатимиз учун ҳамиша энг муҳим масала бўлиб келган.

Умида АДИЗОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди