Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№11, 12.03.2015

29 МАРТ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарори асосида жойларда номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 10 март куни вилоятимиз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссияси раиси О. Мирзаев очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда мамлакатимизни янада ривожлантириш, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган стратегик мақсадлар ўз ифодасини топган. Жумладан, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ҳамда бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қайта кўриб чиқиш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ва экин майдонларини оптималлаштириш, фермер хўжаликларини кўп тармоқли хўжаликларга айлантиришни давом эттириш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастурини амалга ошириш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳаёт даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда Хўжаобод тумани Шаҳрихонсой шаҳарча фуқаролар йиғини раисининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Т. Йўлдошева, "JM-Ўзбекистон" қўшма корхонаси бўлим бошлиғи Ш. Алимов номзод дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, шунингдек, кейинги йилларда вилоятимиздаги шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалиб бораётганлигини, бу одамларга куч-ғайрат, эртанги кунга ишонч бағишлаётганини таъкидладилар. Сайловчиларни 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди