Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№11, 12.03.2015

Огоҳлик

ҚОНУН УСТИВОРЛИГИНИ УНУТМАЙЛИК

Давлатимизда ҳар жабҳада қонун устиворлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, сарҳадларимиз мустаҳкамлигини, чегара қонунларига риоя қилинишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бироқ, орамиздаги айрим кимсаларнинг юртимизга кириш ва чиқиш тартиб-қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида чегарадан ўтиш тартибларининг бузилиши ҳолатлари содир бўлмоқда. Давлатимизда жорий этилган мавжуд қонун-қоидаларга ҳурматсизлик билан қараш, уларга риоя этмаслик жиноят ҳисобланади. Бундай жиноятларнинг аксарияти аёллар томонидан содир этилаётгани эса уларнинг аёл деган номига доғ тушираётганининг белгисидир.

Юқоридаги фикрларга исбот сифатида мисоллар келтиришни жоиз топдик. Асли қўшни Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган Зуҳрахон Тожибаева Булоқбоши тумани, Кулла қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Гулзор маҳалласида вақтинча истиқомат қилади. З. Тожибаева Қирғизистон Республикасидан юртимиз ҳудудига Марҳамат тумани, Кўтарма қишлоқ фуқаролар йиғини, Тошлоқ маҳалласи ўрамидаги айланма йўллар орқали чегара қонунларида белгиланган тартибларни бузган ҳолда кириб келаётганда чегарачиларимиз томонидан қўлга олинган.

Асли Қирғизистон фуқароси бўлган Жамилахон Қорабоева Марҳамат туманида яшовчи Асқарали Қорабоевга турмушга чиққан. Қўшни Республиканинг Аравон туманида истиқомат қилувчи бетоб отасидан хабар олиш мақсадида чегара қонунларига зид равишда айланма йўллар орқали ўтаётганда чегарачиларимиз томонидан қўлга олинган.

Номлари келтирилган шахслар чегарадан ўтиш тартиб-қоидаларини била туриб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширган. Улар етарлича ҳуқуқий саводхонликка эга эмасликлари, қўшни давлат ҳудудидаги яқинлари, қариндошлари билан доимий муносабатда бўлсалар-да, чегара тартибларини ҳурмат қилмаганликларига яраша жазо олдилар.

Шу ўринда таъкидлашни истардимки, юртдошларимиз, опа-сингилларимиз қонунларимизга қатъий амал қилсинлар. Ҳар бир ноқонуний ҳаракат учун жавобгарлик борлигини унутмасинлар.

Ш. МИРЗАКАРИМОВ,Марҳамат туман судининг судьяси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди