Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№12, 19.03.2015

101 огоҳлантиради

ЁНҒИН ҲАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК

Халқимизда сув балосидан, ўт балосидан Ўзи асрасин, деган нақл бежиз айтилмаган. Бирозгина бепарволик, оловли ишлар даврида ёки иситиш воситаларини ҳамда маиший электр жиҳозларини ёқиқ ҳолда назоратсиз қолдирилиши ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Қуйида келтирилган маълумотлар орқали шу нарса аён бўладики, ҳар қандай нохуш ҳодиса инсонларнинг эътиборсизлиги ва бепарволиги оқибатида келиб чиқади. Шундай бепарволиклардан бири табиий газдан фойдаланишда қоидаларга риоя қилмасликдан келиб чиқадиган кўнгилсизликлардир. Бу каби ҳолатлар фуқароларнинг мол-мулкига, ҳаётига таҳдид солади.

Бу борада вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан корхона, ташкилот, муассаса ва аҳоли хонадонларида ўтказилаётган ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилаётган профилактик тадбирлар ана шундай нохушликларнинг олдини олишга қаратилмоқда. Лекин шунга қарамй, фуқароларимизнинг табиий газдан фойдаланишда бепарволиклари мудҳиш оқибатларга олиб келмоқда.

Азиз ҳамюртлар!

Хонадонларингизда табиий газни резина шланглар орқали ўтказиб фойдаланманг. Уйингизда газ ҳидини сезсангиз, электр чироғи ва бошқа учқун чиқарувчи нарсаларни ёқманг. Зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатинг, носоз ҳамда қўлбола иситиш воситаларини ишлатманг. Шундагина содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз.

Эркинжон ЖАББОРОВ,

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди