Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№20, 14.05.2015

15 май - халқаро оила куни

МУСТАҲКАМ ОИЛА - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Юртимизда оила азал-азалдан юксак қадрланган. Айниқса, истиқлол йилларида оила аталмиш маскан янада сайқал топди. Оиланинг жамиятдаги ўрни ва роли, нуфузи янада ортди.

Халқимиз қадимдан оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлаш, мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келади. Бугунги кунга келиб эса Ўзбекистонда оила масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Оилаларни хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, уни мустаҳкамлаш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, соғлом оилани барпо қилишда аввало, оилада соғлом турмуш тарзини ва репродуктив маданиятни шакллантириш, аҳолининг сиёсий-маънавий, ҳуқуқий, тиббий, психологик саводхонлигини ошириш масалалари устувор вазифалар этиб белги- ланди.

Мамлакатимиз раҳбари оила институтига, шахс тарбиясига, оиладаги маданий-маиший турмуш шароитини яхшилашга, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан чиқарилган фармонлар, қарорлар ҳамда ҳар бир йилнинг номланишига мос Давлат дастурларининг қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши оила манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ишлардир.

Шу боис соғлом оилани барпо қилиш ва унда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари олдимизда турган муҳим вазифалар ҳисобланади. Чунки соғлом оила-соғлом жамият негизидир. Соғлом оиладагина соғлом зурриёд дунёга келади. Баркамол шахс ҳам соғлом оилада шаклланади.

Жамиятимизда фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши бежиз эмас. Комил фарзанд келажакда аввало, оиланинг, шу билан бирга, эл-юртнинг чинакам таянчи, суянчига айланади. Бунинг учун эса аввало, оила пойдевори мустаҳкамлигини таъминлаш зарур.

Никоҳ олди мажбурий кўригининг ташкил этилиши саломатлигимизни асрашнинг айнан ўзимизга, оиламизга боғлиқ жиҳатларини билиш, соғлом бола туғилиши, оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришнинг зарур шарти эканлиги билан аҳамиятлидир.

Марказимиз томонидан вилоятимизнинг қатор туман ва шаҳарларида аҳолининг тиббий кўрикдан хабардорлиги, унинг мазмун-моҳиятини қай даражада тушунишлари юзасидан сўров ва социологик тадқиқотлар ўтказиб келинмоқда.

Айни кунда кўпчилик аёлларимизда репродуктив билим ва маданият етарли даражада эмаслиги сабаб, аёллар ўртасида исталмаган хомиладорлик, турли юқумли касалликлар келиб чиқаётганлиги ташвиш- лидир.

Ана шундан келиб чиқиб, турли касаликларнинг сабаблари, уларнинг олдини олиш, репродуктив саломатлик ҳақидаги билим ва тушунчаларини янада юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, институтлар, академик лицей ва коллежлар талабаларига мўлжалланган "Ёш оила қурувчилар" мактаби машғулотларида ана шу йўналишда кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга эришилмоқда.

Президентимиз томонидан ёш авлодни, ёш оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай ҳаёт кечиришлари йўлида олиб борилаётган сиёсат замирида оила пойдеворини мустаҳкамлашдай катта маъно-мазмун мужассам. Зеро, пойдевори мустаҳкам бино ҳеч қачон бузилмайди.

Мухтасар қилиб айтганда, "Кексаларни эъзозлаш йили" деб номланган жорий йилда оила билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунинг-дек, оила институтини янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқишдай муҳим вазифани бажариш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Дилдорахон САМАТОВА,

"Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди