Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№21, 21.05.2015

Мутахассис минбари

МАҚСАДИМИЗ: ХИЗМАТ СИФАТИ ВА КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ

Республикамизнинг барча вилоятларида "Respublika Mulk Markazi" ЁАЖнинг ҳудудий бўлимлари самарали фаолият юритиб келмоқда.

Жумладан, вилоятимизда ҳам "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги улушлари, авто-транспорт воситалари, асбоб-ускуналари ҳамда кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа мулкларини аукцион савдоларини ташкил этиш, ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш борасида самарали иш олиб бормоқда.

Хусусан, марказ томонидан корхона ва ташкилотлар, банкрот корхоналар-нинг тугатиш бошқарувчилари, суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулклар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, жорий йилнинг 1- чорагида 13 марта аукцион савдолари ташкил этил-ди, жами 16 та мулклар сотилди.

Ўтган давр мобайнида тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари вакиллари ва фуқароларга малакали хизмат кўрсатилди, жумладан, ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан 30 дан ортиқ тижорат, таклиф хатлари юборилди. Натижада туман ҳокимликлари, қатор ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жамиятнинг веб-сайтига (WWW.RMM.UZ) доимий равишда савдога қўйилган мулкларга оид маълумотлар, уларнинг рўйхати киритиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ўтказилган савдолар бўйича маълумотлар янгиланиб, кенг оммага етказиб борилиши йўлга қўйилди, тадбиркор ва мулкдорларга савдолар ҳақида етарли ахборот олишлари учун имкониятлар яратилди. Жамиятнинг малакали мутахассислари томонидан мурожаат қилувчиларга шартнома асосида савдолар бўйича маркетинг хизматлари кўрсатилмоқда, савдоларга қўйилган мулклар ҳақида кенг маълумотлар, савдоларда иштирок этиш тартиби тўғрисида тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Марказ фаолияти ва хизматлари, ўтказилаётган савдолар ҳақида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинаётганлиги ишлар самарадорлигини ошириҳда муҳим роль ўйнамоқда.

Шу ўринда "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти томони-дан савдолар ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, фаолиятга илғор тажрибаларни қўллаш, савдо қатнашчиларига қулай шароитлар яратиб бериш, ошкораликни таъминлаш борасида ҳам зарур барча ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни Марказимизда "Ҳуқуқий саводхонлик куни" деб белгиланган. Шунга асосан, ана шу куни ҳуқуқий саводхонлик машғулотлари ўтказилиб, унда фаолиятимиз йуналишига оид масалалар атрофлича муҳокама этилади, тегишли баённомалар расмийлаштирилади, бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходимлар ва ваколатли идораларга тақдим этилади. Аукцион савдоларда сотилган мулкларнинг ҳужжатлар тўпламларини белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш, ҳар ой якуни бўйича инвентаризация ишларини ташкил қилиш, сотувга қабул қилинаётган мулклар бўйича тайёрланган ҳужжатлар тўпламини камчиликларсиз қабул қилиш борасидаги ишларнинг самарали олиб борилаётгани ижобий натижаларга эришишимизга замин яратмокда.

Мухтасар айтганда, зиммамиздаги вазифани талаб даражасида адо этиб, мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш, пировардида, вилоятимиз иқтисодиётини юксалтириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

С. КАРИМОВ,"Andijon mulk markazi" МЧЖ директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди