Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№24, 11.06.2015

Мушоҳада

"ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР"

"Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар".

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

XIV боб 66- моддаси.

"Қариси бор уйнинг париси бор", "Қарияли уй - мактаб" каби мақол ва ҳикматли сўзлар аждодларимизнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб айтилган. Ушбу ҳикматлар замирида ота-боболаримизнинг донолиги, ҳар бир ишга ибрат назари билан қараш зарур деган мушоҳада ўз ифодасини топган.

Дарҳақиқат, кексаларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий ва қадим қадриятидир. Миллатимизнинг ёши улуғларга меҳр-мурувват кўрсатиши, айниқса, кексайган ота-онани эъзозлашдек улуғ инсоний фазилати, назаримда, дунёнинг бирор бир миллатида биздагидек юксакларга кўтарилмаган. Юртдошларимизнинг қалбидан ўрин олган меҳр, эъзоз тушунчалари давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан янада теранроқ мазмун касб этди десак, асло муболаға бўлмайди. Хусусан, 2015 йил - "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилиниши ҳар биримизнинг кўнглимиздаги иш бўлди, қалбларимиздаги шукроналик туйғусини янада мустаҳкамлади.

Халқимиз, айниқса, ёшлар маънавиятининг юксалтириш, маънавий тарбиянинг асосий омилларидан бири ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдир. Кексаларимизни ҳар қанча эъзозласак кам, чунки улар ўзларининг самарали меҳнатлари, фидойиликлари билан бугунги тинч, дориломон кунларга тамал тошини қўйганлар. Уларнинг шукроналиги, дуолари сабаб ўтаётган кунларимиз тинч, ҳаётимиз тўкин ва фаровондир.

Айниқса, кексалармизнинг эзгу ва хайрли ишларга бой ҳаёти биз учун ибратдир. Катта ҳаётий тажрибалари, ўгит ва маслаҳатлари эса келажак авлодни баркамол қилиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, уларнинг ёшларни миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари беқиёс.

Мамлакатимиз Бош Қомусида ҳам инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқароларнинг тинч ва миллий тотувлигини таъминлаш, кекса инсонларнинг рисоладагидек ҳаёт кечиришлари учун ҳар бир фуқаро масъул эканлиги алоҳида қайд этилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боб 66-моддасида "Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар" деб кўрсатилган. Бундан кўринадики, юртимизда кексаларни эъзозлаш бош қонунимиз билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Биз бугунги ёшлар зиммамиздаги бурч ва масъулиятни унутмайлик, кексаларга ҳамиша ҳурмат ва эътиборда бўлайлик. Шундагина қалбларимиздаги эзгу орзу-умидларимиз ижобот топади, ҳаёт йўлларимиз эса равон ва файзли бўлади.

Сурмахон ИСМОИЛОВА,АДУ ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди