Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№24, 11.06.2015

Огоҳлик - давр талаби

ТИНЧЛИК - БЕБАҲО НЕЪМАТ

Азиз ҳамюрт, атрофга назар ташлайлик. Дунёнинг кўплаб давлатларида диний экстремистик ва сиёсий ғоялар гирдобига тушиб қолиб, манқуртга айланган кимсалар халқ иродасига қарши чиқиб, мамлакатдаги конституцион тузумни ағдариш мақсадида мудҳиш ишлар қилишяпти. Украина, Миср, Сурия, Ироқ ва Яманда содир бўлаётган қуролли низолар оқибатида юз минглаб инсонларнинг ҳаёти сўняпти, бегуноҳ кишилар қочоқларга айланишмоқда.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ юрт тинчлигини сақлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланганлиги нафақат жамоатчилигимиз, балки халқаро ҳамжамиятга ҳам яхши маълум. Тинчлик ва хотиржамликни таъминлашда мамлакатнинг ҳарбий қудратигина эмас, шу билан бирга фуқароларнинг огоҳлиги, уларнинг осойишталик йўлидаги сергакликлари қонун устуворлиги йўлида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки Ватан остонадан бошланганидек, кўнгил хотиржамлиги ҳам ҳар бир хонадонда намоён бўлади.

Шу ўринда кўплаб фуқароларимизнинг Ватан тинчлигини ўйлаб қилаётган фидойиликлари ва ташаббуслари борасида сўз очарканмиз, юртимиз равнақи ва барқарорлиги йўлидаги ишлари таҳсинга лойиқ эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистон телеканалларидан бирида ўз ихтиёри билан "ПМ" маркали пистолетни 7 дона ўқи билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширган андижонлик Нуриддинбой ота Ҳакимов тўғрисида телекўрсатув ҳавола этилган эди. Илк таассуротларга кўра, отанинг ушбу хатти-ҳаракати уммондан томчи бўлиб кўриниши мумкин, албатта. Аммо ҳар қандай эзгу амал ҳам илк ва кичик қадамдан бошланади.

Ижодий жамоамиз томонидан Андижон вилоятига уюштирилган хизмат сафари чоғида Нуриддинбой ота билан учрашишга муваффақ бўлдик. Бу ҳушёрликка нима ундаганлигига ойдинлик киритиш ва юртдошларимизни янада огоҳликка даъват этиш мақсадида суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этяпмиз.

- Нуриддинбой ота, 60- баҳорингизни кутиб олибсиз. Ҳаётингизда энг катта ютуғингиз нимада?

- Фарзандларимнинг камолини кўришда. Жамиятда ва халқ орасида эътиборга эга икки ўғлимни вояга етказдим. Уларнинг оиласи ва ардоқлаган касби бор. Мен учун яна бир олий бахт бу - набираларимнинг қувончи. Уларнинг тинч-осуда ва барча шароитлар яратилган юртда камол топишлари улуғ неъматдир.

- Ўқ отар қуролни қаердан топиб олганингиз ва уни тегишли идораларга топширишингизга туртки бўлган сабаблар тўғрисида сўзлаб берсангиз.

- 2005 йилда шаҳримизда бўлиб ўтган воқеалардан сўнг бир гуруҳ жиноятчилар тўдаси бизнинг маҳалладан ўтишган экан. Мақсади тезроқ қўшни мамлакатга чиқиб кетиш, жазодан қутулиш бўлган. Улар ҳам анойи эмас. Қурол билан қўшни давлат ҳудудига кириб боришнинг иложи йўқ эди, албатта. Ким ўз уйига қуролланган безориларни қўяди?

Жавобгарликдан қочиш ва қийинчиликларсиз ўша ҳудудга ўтиб кетиш мақсадида ноқонуний йўл билан қўлга киритилган қуролдан қутулиш пайида кимдир яширган, кимдир ташлаб юборган.

Қуроллардан бирини мен ҳовлимиз ёнидан ўтадиган ариқдан топиб олдим. Дастлаб уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш фикрида бўлдим. Лекин бундай шароитда менда, тўғрисини айтсам, бироз ҳайиқиш бўлган. Уни топширсам, менга нисбатан жиноий иш очилмасмикин, деб ўйлагандим. Албатта, бу ўз ҳақ-ҳуқуқимни яхши билмаганлигимдан. Шу сабаб топиб олган қуролни омборхонамизга яшириб қўйдим. Ҳеч кимга оғиз очмадим.

Орадан ойлар, йиллар ўтди. Тинчимни, ҳузур-ҳаловатимни йўқотдим. Энг кўп хавотирга солган нарса - набираларим қуролни топиб олиб, уни билмай ишлатиб қўйишлари эди.

Кунларнинг бирида "ойнаи жаҳон" орқали бундай ҳолатда ўз ихтиёри билан қуролни топширган фуқаро қонун ҳимоясида эканлиги, унга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш очилмаслиги тўғрисида кўрсатув намойиш этилди. Қўшимча маълумот олиш ва мурожаат этиш учун ишонч телефони рақамлари кўрсатилди. Фуқаролик бурчимни виждонан бажаришга қарор қилдим. Ишонч телефонига қўнғироқ қилдим. Тез фурсатда ички ишлар ходимлари келишди. Мени оғир ташвишдан халос этишди.

- Нуриддинбой ота, қайси ишонч телефонига қўнғироқ қилдингиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сиз билан қандай муомалада бўлишди?

- "Ойнаи жаҳон" орқали намойиш этилган кўрсатувларда 225-72-79, 223-25-28 ҳамда 228-47-48 ишонч телефон рақамлари намойиш этилганди. Мен 225-72-79 рақамини тердим. Ички ишлар ходимлари бизникига келишлари, ўз ҳуқуқларимни тушунтиришларига қадар барибир қандайдир ўй-ташвишланиш бор эди. Уларнинг хушмуомаласи, қилган ишим юртимиз тинчлиги учун қанчалик аҳамиятли эканлигини айтганларидан сўнг кўнглим ёришди. Менга ва оиламга эътиборли бўлишди. Тўғрисини айтсам, кутмаган эдим. Бу ишни дадиллик билан эртароқ қилмаганимдан афсус чекдим. Нима бўлган тақдирда ҳам тўғри хатти-ҳаракатимдан хурсандман.

- Ушбу воқеадан сўнг маҳалла-куй сизга қандай муносабатда бўлди?

- Бу бошқа бир масала. Қуролни тегишли идораларга топширганимдан сўнг раис ҳам, маҳалламиз оқсоқоллари ҳам бир неча марта маҳалла фаоллари йиғинида тўғри ишга қўл урганимни гапиришди. Ёшларга ибрат қилиб кўрсатишди.

- Юртдошларимиз сиз каби айнан шундай вазиятга тушиб қолишса, қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Авваламбор, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиши керак экан. Ҳуқуқий билимимизнинг етарли эмаслиги оқибатида вақтида қилинмаган иш нафақат ўзингизнинг оилангиз, балки бутун мамлакатимиз тинчлигига хавф солиши тайин. Маслаҳатим - тегишли идораларга мурожаат этиб, улардан қўшимча маълумотлар олиб, имкон қадар бу каби ҳолатдан тезроқ қутулиш даркор. Бу она юртимиз тинчлиги ва равнақи учун қўшган беқиёс улушимиз бўлади.

- Нуриддинбой ота, мазмунли суҳбатингиздан миннатдормиз. Агар барча фуқароларимиз Сиз каби фикр юритишса, мамлакатимизда бўлаётган буюк ишларни кўра олмаётган ғараз ниятли кимсалар қилмишига болта урилган бўлар эди.

Тўғри, воқеа оддий, лекин унинг моҳияти, бундай инсонпарварлик, ватанпарварликнинг самараси беқиёс. Ҳамиша юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

"Андижоннома" газетасининг 2015 йил 48- сонидан олинди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди