Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№24, 11.06.2015

Огоҳлик

АЁЛ НОМИГА ДОҒ ТУШИРМАНГ!

Аёл оила зийнати, ор-номуси бўлса, миллатнинг юзи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни ҳамиша ардоқлаймиз, ҳурматини юксакларга қўямиз. Аммо орамиздаги айрим хотин-қизлар аёл деган муқаддас номга доғ тушираётганликлари ачинарлидир.

Улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан қонун мезонларини бузаётганликлари, юртимиз тинчлигига рахна солувчи ҳолатлар содир этаётганликлари бизни ҳар қадамда ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.

Шу ўринда қуйидаги мисолларни келтиришни жоиз топдик. Жорий йилнинг 21 апрель куни Андижон вилояти божхона бошқармаси "Андижон аэропорти" божхона пости томонидан "Москва-Андижон" йўналишида Россия Федерациясидан Андижон шаҳрига учиб келган юртимиз фуқароси Наргизахон Раҳманованинг "ZTE" русумли қўл телефони текширилганда, унинг хотирасида 22 дона диний мазмундаги маърузалар акс этган видеороликлар борлиги аниқланган.

Шунингдек, мазкур постда Андижондан 622- рейс билан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сайёрахон Наимовага тегишли буюмлар текширилиб, "Samsung Galaxy Core GT-I8262" русумли уяли телефони назоратдан ўтказилганда, унинг хотирасида жами 54 дона диний мазмундаги аудиороликлар борлиги аниқланган. Ушбу хатти-ҳаракат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундай ҳолат "Дўстлик" чегара постида ҳам кузатилган. Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга кириб келаётган асли андижонлик бўлган Дилоромхон Мирзалиеванинг қўл телефони хотирасидаги 72 дона беҳаёлик ва шавфқатсизликни тарғиб қилувчи видеолав-ҳалар борлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича ҳам суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимизда жорий этилган мавжуд қонун-қоидаларга риоя этмай, уларга ҳурматсизлик назари билан қараётган, кишиларнинг онги ва маънавиятига салбий таъсир этувчи аудио ва видеороликларни юртимизга олиб киришга уринаётган кимсаларнинг қилмишлари фош этилмоқда. Қонун устувор бўлган юртимизда бу каби ҳолатларнинг содир этилишига асло йўл қўйилмайди.

Азиз опа-сингиллар! Аёл деган юксак номга муносиб бўлинг. Унга асло доғ туширманг.

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди