Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№25, 18.06.2015

Хотин-қизлар ва касаба уюшмалари

МАҚСАДИМИЗ: ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЮКСАЛТИРИШ

Истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий-ҳукуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фаолиятни оилавий юмушлар билан уйғун ҳолда олиб боришлари, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга яратилаётган шароитлар, имтиёзлар хусусида кенгаш хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси Гулнорахон Абдуллаева шундай ҳикоя қилади:

- Эътироф этиш керакки, юртимизда хотин-қизлар масаласида 80 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, ана шу ҳужжатлар асосида уларни ижтимоий-ҳукуқий қўллаб-қувватлаш, иш шароитларини енгиллаштириш, саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни кучайтириш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда унга аъзо ташкилотлар қошида ташкил этилган хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши қошидаги комиссия томонидан ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасада жамоа шартномалари орқали хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Жамоа шартномалари ва келишувларига аёллар манфаатлари ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид янги бўлим ва бандлар киритилди. Бу орқали аёлларимиз учун кўплаб имтиёз ва кафолотлар яратилди.

Масалан, бугунги кунда корхона ва ташкилотлардаги жамоа шартномалари орқали 2 ёшдан 3 ёшгача фарзандлари бўлган ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда ишлаётган болали аёлларга ҳам ойлик маошини сақлаган ҳолда, ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланган. Хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги фаолияти қўллаб-қувватланиб, касаба уюшмалари тизимидаги "Ишонч телефонлари" орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан меҳнат бозорида хотин-қизлар манфаатлари ҳимояланмоқда. Ишловчи аёлларнинг малакаси оширилиб, касбга йўналтирилмоқда, қайта ўқитилмоқда ва хавфсиз меҳнат шароити яратилмоқда.

Агар рақамларга мурожаат этсак, биргина ўтган 2014 йилда жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 2 ёшдан 3 ёшгача фарзандлари бўлган 734 нафар ёш оналарга 506 та корхона томонидан 68,9 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Нодавлат мулк шаклидаги 171 та корхона ва ташкилотда меҳнат қилаётган 430 нафар болали аёлларнинг ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди. Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан 68 нафар хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Аёлларимизнинг уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан 136 нафар хотин-қизларга 70 млн. сўмликдан ортиқ электр маиший техника жиҳозлари бепул берилди. Касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийларда кам таъминланган ва кўп болали оилалардан бўлган 45 нафар аёллар бепул соғломлаштирилди, 690 нафар аёлларга имтиёзли йўлланмалар берилди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, улар ўртасида юқумли касалликлар, ОИТС ҳамда гиёҳвандликнинг зарарли оқибатларининг олдини олиш борасидаги тарғибот ишларида, шу билан бирга хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оилада тиббий маданиятни янада юксалтириш, биринчи маротаба никоҳдан ўтувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказилишининг аҳамиятини тушунтириш йўналишларидаги тадбирларда ҳам вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси фаол иштирок этмоқда.

Махтасар айтганда, олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар опа-сингилларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг турмуш даражаларини янада юксалтиришга қаратилган.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ

ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди