Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№25, 18.06.2015

Спорт - соfлик гарови

ЁШ ЧЕМПИОНЛАР МАСКАНИ

Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар сузиш спорт мактаби тарбияланувчилари орасидан нафақат республика, балки Осиё чемпионлари, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиблари, Олимпиада ўйинлари иштирокчилари етишиб чиқмоқда.

- Айни кунда мактабимизда 29 гуруҳ таркибида 320 нафар бола таҳсил олмоқда, уларнинг 50 нафари қизлардир, - дейди мактаб директори Алишер Юнусов. - Болаларга спортнинг сузиш тури билан шуғулланишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

Дарҳақиқат, мактабдаги мавжуд ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаларининг барчаси яхши ҳолатда. Асосий ҳавза иситиш тизимига эга. Шунингдек, алоҳида ечиниш ва ки¬йиниш хоналари, тренажер майдонлари мавжуд. Бундан ташқари, 12 нафар малакали ва тажрибали мураббийлар болаларга спортнинг ушбу тури сир-асрорларини пухта ўргатиб келмоқда.

- Андижонда, хусусан, мактабимизда сузиш спорти бўйича ўзига хос анъаналарга эга тажриба мактаби шаклланган, - дейди бош мураббий Рустам Амилов. - Шу боис ҳам шогирдларимиз турли мусобақаларда фақат юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Бугунги кунга қадар 30 нафардан зиёд мактаб тарбияланувчилари Ўзбекистон, 2 нафари Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлган. Халқаро тоифадаги спорт устаси Раъно Омонова ХХХ ёзги Лондон олимпиадасида иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Жумладан, айни кунда мактабда таҳсил олаётган Шохсанам Тошпўлатова, Шахноза Содиқова, Фотима Амилова, Анна Чудинова, Карина Юдина, Муслима Одилова, Рената Тухсинова, Нодира Шамсутдинова сингари ёш спортчи қизлар республика ва Осиё чемпионатлари, шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, Германия, Франция, Беларусь, Арманистон ва Австрия сингари давлатларда бўлиб ўтган халқаро турнирларда ғолиблар қаторидан жой олган. Қолаверса, уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларидир.

- Биз ёш спортчиларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар туфайли ҳам юқори натижаларга эришмоқдамиз, - дейди ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолибаси Муслима Одилова. - Ана шу эътибор ва ғамхўрлик, мураббийларимиз ишончини оқлаш учун ҳам янада катта ютуқларни қўлга киритишга, халқаро спорт майдонларида юртимиз шуҳратини янада баланд кўтаришга астойдил ҳаракат қиламиз.

Асосан ушбу мактаб тарбияланувчиларидан ташкил топган Андижон вилояти жамоаси 2014 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақасида умумжамоа ҳисобида 1- ўринни эгаллаганлиги, мазкур мактабнинг кўплаб иқтидорли спортчилар етиштираётган республикамиздаги етакчи спорт мактабларидан бири эканлигини кўрсатди.

Шу кунлар мактабда таҳсил олаётган етакчи спортчилар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ёзги очиқ чемпионати мусобақаларида иштирок этмоқда.

- Мамлакатимиз ёзги очиқ чемпионати ўйинларида ҳам фақат ғолиблар қаторидан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламан, - дейди Ўзбекистон ва Осиё чемпиони, қатор халқаро турнирлар совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова. - Маҳорат ва тажрибамни янада ошириб, келажакда жаҳон чемпионати мусобақаларида, Олимпиада ўйинларида ҳам ғолиб бўлишни ўз олдимга асосий мақсад қилганман.

Қалбларида ана шундай ишонч, эртанги кунга умид, юрт шаънини юксакларга кўтариш иштиёқи билан яшаётган Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар сузиш спорт мактаби тарбияланувчилари, умуман, юртимизнинг барча ёш спортчилари, шубҳасиз, келажакда янада улкан ютуқларга эришадилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: мактаб тарбияланувчилари С. Тошпўлатова, М. Одилова ҳамда Ш. Содиқова.

З. Умрзоқов олган сурат.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2023 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди