Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№27, 02.07.2015

Муносабат

ННТЛАР ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва роли йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилаётган грантлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бунга мен раҳбарлик қилаётган "Hamroh" нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти ёрқин бир мисолдир.

Ташкилотимиз кейинги йилларда фонднинг молиявий кўмагида бир нечта лойиҳаларни амалга оширди. Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган "Менинг карьерам" лойиҳаси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик борасидаги билимларини юксалтириш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 43- ва 11- умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида касб танлаш ва касбга йўналтириш бўйича руҳий тестлар ўтказилди, мавзу доирасида ўқувчилар мутахассислардан ўзларига керакли маслаҳатларни олдилар. Шунингдек, Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, Андижон машинасозлик институти, Андижон давлат университети ҳамда Андижон тиббиёт институти талабалари билан "Битирганимдан сўнг ўзимни қаерда тасаввур қиламан?" мавзусида ўтказилган семинар-тренинглар иштирокчиларда ёшларнинг ҳар жиҳатдан етук мутахассис бўлиш борасидаги билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилди.

Келгусида фонд билан ҳамкорликда бу каби яна қатор лойиҳаларни амалга ошириш, жамиятимиздаги ижтимоий-социал масалаларни ижобий ҳал этилишига ўз ҳиссамизни қўшишга, ННТлар фаолияти фаоллигини оширишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Нигорахон МАДАЗИМОВА,

"Hamroh" нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди