Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№27, 02.07.2015

Шукроналик

ИСТИҚЛОЛ - ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ

Ватан - муқаддас, табаррук маскан. Унинг мустақиллиги, тинчлиги эса улуғ неъматдир. Ўзбекистон аталмиш буюк замин бағрида туғилиб, вояга етмоқ, яшамоқнинг ўзи чинакам бахт.

Истиқлол тантана қилиб, озод ва фаровон яшаётганимизга ҳам 24 йил тўлмоқда. Доно юртбошимизнинг оқилона сиёсати туфайли йиллар давомида турли қийинчиликларни енгиб ўтиб, бугунги файзли кунларга етиб келдик. Ободликдан, тўкинликдан кўнгилларда хотиржамлик, эртанги кунга ишонч барқарор. Юртда эркинлик, ободлик, қонун устиворлиги ҳукмрон.

Юртбошимиз раҳбарлигида Ўзбекистон ўзига хос тараққиёт йўлини танлади. Демократик принципларга асосланган фуқаролик жамиятини шакллантириш, жамиятни қонун ва адолат мезонлари ҳамда ҳамма нарса инсон ва унинг манфаатлари учун деган ақида асосида ривожлантириш бош мақсадимизга айланди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишга, ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, юртдошларимиз, айниқса, хотин-қизларимиз жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этмоқда.

Бугунги тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимиз, инсон омилига кўрсатилаётган эътибор ҳар қандай кишини беҳад қувонтиради. Мана шундай кунларнинг қадрига етиш, асраш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи керак. Зиммамиздаги ана шу бурчни адо этиб, шу юрт равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига қўлимиздан келганча ҳисса қўшайлик.

Роҳатой ҚОДИРОВА,

Андижон шаҳридаги 10- сон давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди