Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№28, 09.07.2015

Муносабат

СУВ - ТИРИКЛИК МАНБАИ

Ер юзининг 71 фоизи сувликдан иборат, аммо унинг истеъмолга яроқли миқдори 3 фоизни ташкил қилади, холос. ШУ боис ҳам бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири сифатида сув танқислиги масаласи туради. Сир эмас, сувдан оқилона фойдаланмаслик эса муаммони янада кучайтирмоқда. Одамларнинг хонадонлари ёнидан оқиб ўтувчи ариқ ва анҳорларга турли хил чиқиндиларни ташлаб, сувни ифлослантираётгани эса янада ачинарлидир.

Маҳалламиздан анҳор оқиб ўтган. Одатий кунларнинг бирида тасодифан анҳорга ҳар хил чиқиндилар тўпланиб қолгани, бу эса сув оқимини қийинлаштираётганига кўзим тушди. Афсуски, бунга ўтган-кетган маҳалладошларимнинг ҳеч бири эътибор бермай йўлларида давом этаётганди. Мен анҳорни чиқиндилардан тозалаш мақсадида ўша томон юрдим. Бироқ ўша яқиндаги хонадондан чиққан нуроний бир отахон бу ишга мендан аввалроқ улгурди. Бориб отахонга ёрдамлашдим. Чиқиндиларни анҳорнинг четига олдик. Сув бир текисда оқа бошлади. Шу билан бирга, ахлатлардан холи бўлган анҳор тиниқлашгандай бўлди назаримда.

Яна бир ачинарли ҳолат ҳақида айтиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Айрим хонадонларда боқилаётган чорва ҳайвонларининг сув ҳавзалари четига боғлаб қўйилаётгани, ҳатто айрим кишиларнинг хонадонларидаги канализация қувурларини ариқ ва зовурларга тўғрилаб қўяётганини нима билан оқлаш мумкин? Ахир сув тириклик, покизалик манбаи бўлса, бу ҳолат қайси ахлоқ мезонларига тўғри келади? Ахлатларга тўлган ариқлардан халқимиз, айниқса, фарзандларимиз, фойдаланмайди, ҳеч бўлмаганда, оёқ-қўлини ювмайди деб ким кафолот беради?

Шундай экан, ҳаёт манбаи бўлган сувни ариқларимизни пок ва озода сақлайлик. Сувдан оқилона фойдаланайлик. Ҳар бир неъматнинг уволи борлигини унутмайлик.

Аҳрорбек НИЁЗОВ,Андижон молия ва иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди