Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№28, 09.07.2015

Огоҳлик

ҚОНУН БАРЧА УЧУН БАРОБАР

Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланган. Мамлакатимиз ва чет эл фуқаролари томонидан чегара постлари орқали олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган буюмлар, маҳсулотлар қатъий белгилаб қўйилган.

Шунга қарамай, айрим шахслар қонун билан таъқиқланган маҳсулотлар, хусусан, диний мазмундаги адабиётларнинг, уларнинг электрон шаклдаги нусхаларини юртимизга олиб киришга уринаётганликлари нафақат қонун бузилиши, балки қонунларимизга нисбатан ҳурматсизликдир.

Ана шундай хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганлар орасида аёлларнинг борлиги эса ачинарлидир. Минг афсуски, улар ўз ҳаракатлари билан юртимиз мустақиллигига, юртимиз тинчлигига рахна солишга уринмоқдалар. Вилоят божхона бошқармаси томонидан аниқланган қуйидаги ҳолатлар фикриммизга мисолдир.

Жорий йилнинг 9 май куни Андижон вилояти божхона бошқармаси "Андижон аэропорти" божхона пости томонидан "Москва-Андижон" йўналишида шаҳримизга учиб келган юртимиз фуқароси Фарида Собиталиеванинг қўл телефони текширилганда, унинг хотирасида 86 дона диний мазмундаги маърузалар ва уларга оид акс этган видеороликлар борлиги аниқланган.

Шундай ҳолат "Дўстлик" чегара постида ҳам кузатилган. Яъни, Қирғизистон Республикасидан мамлакатимизга кириб келаётган Россия Федерацияси фуқароси Махпузахон Киргизбаеванинг қўл телефони назоратдан ўтказилганда, хотирасида 23 дона форс-тожик тилида баён қилинган диний мазмундаги материаллар борлиги аниқланган.

Шунингдек, 27 май куни "Андижон аэропорт" божхона пости томонидан "Москва-Андижон" йўналишидаги самолётда Андижонга учиб келган юртимиз фуқароси Эътиборхон Парпиевага тегишли "Iru" номли ноутбук текширилганда, унинг хотирасида 48 дона диний мазмундаги маърузалар ва сураларнинг борлиги аниқланган.

Юқоридаги ноқонуний ҳаракатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонун барча учун баробар. Бироқ айрим аёлларнинг бу мезонни унутиб, қонун доирасидан четга чиқишлари, салбий ҳолатлар содир этишлари аянчлидир.

Азиз ҳамюртлар! Огоҳлик давр талаби эканини унутмайлик. Ҳушёрлик барчамизнинг бурчимиздир.

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди