Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№29, 16.07.2015

2015 ЙИЛ - КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ

ШАРАФЛИ КАСБ СОҲИБАСИ

Атрофимизда шундай жонкуяр, фидойи инсонлар борки, босиб ўтган йўлини кузатганингиз сари уларга бўлган ихлосингиз ортиб бораверади.

Мана шундай куюнчак инсонлар қатори тоғдек бардошни юрагига жойлаган, бутун қалб қўрида мужассамлашган меҳрини қанчадан-қанча мурғак қалбларга улашиб келаётган, заҳматларининг ҳар сонияси асрларга тенг бўлса-да, улардан завқ олиб фаолият олиб борган устозлардан бири Балиқчи туманидаги 24- умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Нуринисо Мамадиевадир. У узоқ йиллар таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб, минглаб ўғил-қизларнинг қўлларига илк бор қалам тутиб, ўқишга ўргатган муаллима айни кунда ўзининг нафақа ёшини қарши олди. 4 фарзанднинг меҳрибон онаси, набираларининг ширинсўз бувижониси бўлган Нуринисо Мамадиева шогирдларининг бугун саноғи йўқ. Улар ҳамон биринчи устозларини йўқлаб хабар оладилар. Уларнинг ҳаёт йўллари ва намунали фаолиятлари биз учун ҳамиша ибратдир. Мен ҳам устоз сингари ўз касбининг етук мутахассиси бўлишни орзу қиламан. Улардек қалби дарё муаллима бўлсам, дейман.

Мана шундай фидойи устозларнинг борлиги сабаб юртимизда истеъдодлар етишиб чиқмоқда. Уларнинг машаққатли меҳнатлари биз шогирдларни ҳамиша олға қадам ташлашга, ўқиб-изланишга чорлайверади.

Гулзиё ЖЎРАЕВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди