Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№31, 30.07.2015

МУНОСАБАТ

ЭЪТИБОРДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

Юртимизда ахборот ва сўз эркинлиги кафолатланганлиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамиша эътиборда эканлиги қувончли ҳолдир. Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши туфайли ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги замирида ҳам журналистларга бўлган катта эътибор мужассам.

Муҳтарам юртбошимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табриги биз - фахрий журналистларнинг ҳам қалбини ғурурга тўлдирди, десам янглишмайман. Президентимизнинг қалам аҳлига билдирган ишончи барчамизга улкан масъулият юклайди. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифаларнинг бажарилишида журналистларга катта умид боғлаганлиги ҳам ана шу масъулиятни дилдан ҳис этиб, миллий қадриятларимиз ва қадим анъаналаримизга суянган ҳолда фаолият олиб боришимизни талаб қилади.

Журналист - эркин ижодкор экан, унинг ўз овози, ўз айтар сўзи, ўз услуби бўлмоғи керак, назаримда. У атрофидагиларнинг муаммоларини, қувончу ташвишларини ёритар экан, қаламидан унумли фойдалана билсин.

Айниқса, юртимизда улкан бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар кетаётган бугунги кунда журналистлар зиммасига янада каттароқ масъулият юкланади. У жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиб бериши керак.

Шу боис ҳам жамиятнинг энг фаол кишиларидан бири сифатида журналистлар юртбошининг уларга билдирган ишончини оқлаш учун астойдил меҳнат қилиши лозим.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди