Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№34, 20.08.2015

МУТАХАССИС МИНБАРИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунга келиб бу борада юртимизда, хусусан, вилоятимизда кенг кўламли, эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Соғлом фарзанд деганда, кўз олдимизга, энг аввало, баркамол авлод, соғлом оила ва албатта, юрт равнақи келади. Авлодлар давомийлигини таъминлаш масъулияти аёлларимиз зиммасида экани, уларнинг соғлом бўлиши эса ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисининг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Вилоят соғлиқни сақлаш бош-қармаси томонидан опа-сингилларимиз соғлиғини муҳофаза қилиш, хусусан, "Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгиланиб, зарур амалий ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида вилоятимиздаги барча туғруқ комплекслари капитал таъмирланди, уларнинг кўпчилигида мослаштирилган қўшимча бинолар барпо этилди, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Натижада, улардаги шарт-шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшиланди.

Тизимда олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, вилоятдаги болалар, қизлар, фертиль ёшидаги аёллар, кекса онахонлар ҳар йили босқичма-босқич чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Шунингдек, "Саломатлик кунлари" "Саломатлик ҳафталиклари" доирасидаги тадбирларда ҳам кўплаб опа-сингилларимиз саломатлиги текширилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Текширувлар жараёнида турли касалликлар борлиги аниқланган опа-сингилларимизни даволаш бўйича зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Жумладан, "Бутунжаҳон саломатлик куни"га бағишланиб болалар уйларида, болалар шаҳарчасида, "Мурувват уйи"да, халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ёрдамчи махсус мактаб-интернатларда ўтказилган саломатлик ҳафталиги тадбирларида ана шу муассасаларда тарбияланаётган болаларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этилганлиги яхши самаралар берди. Қолаверса, шу кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами олдидан бўлиб ўтган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" деб номланган саломатлик ҳафталиги тадбирларида 5 минг нафардан зиёд фуқароларнинг, асосан, меҳнат фахрийлари, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳам юқоридаги каби ишларнинг бир намунасидир.

Бундан ташқари, шифокорларимиз аҳоли ўртасида репродуктив саломатлик, соғлом оилани шакллантириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг соғлом турмуш ҳақидаги билимлари ҳамда тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Жумладан, Аҳоли репродуктив саломатлик маркази шифокорлари томонидан қатор туманларда доялар ва катта ҳамширалар учун замонавий контрацепция воситаларини таъминот тизими бўйича, шунингдек, Андижон шаҳридаги касб-ҳунар коллежларида ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Хавфсиз йўналишнинг беш тури" мавзусида ўтказилган семинарлар фикримизга бир мисолдир.

Аёл - эртанги куннинг яратувчиси, келажак авлодни дунёга келтирадиган мўътабар зотдир. Шундай экан, унинг соғлигига ҳеч ким, бефарқ қарамасликлари керак. Буни яхши англаган шифокорларимиз уларнинг саломатлигини алоҳида назоратга олганлар. Айни кунда бирламчи тиббиёт муассасаларида ҳисобга олинган ҳомиладор аёлларнинг барчаси УТТ текширувидан ўтказилмоқда. Текширувларда бўлажак она ва туғилажак бола ҳаёти учун бирор хавф аниқланган тақдирда бемор вилоят Скрининг марказига юборилиб, унга тегишли тартибда ёрдам кўрсатилмоқда. Натижада, нуқсонли ва асоратли туғруқларнинг олди олинишга эришилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, вилоят Скрининг марказида бўлажак оналаримизнинг саломатлигини муҳофаза этиш учун барча шароитлар яратилган. Кейинги йилларда марказга хориждан келтирилган 17 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар касалликларни аниқлаш, самарали даволашда шифокорларимизга катта қулайлик яратмоқда.

Соғлом фарзанд - ёруғ келажакнинг бунёдкори. Унинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишида, албатта, унинг соғлиги муҳим саналади. Соғлом тандагина соғлом фикр, кенг дунёқараш шаклланади. Шу боис ҳам ҳукуматимиз болалар соғлигини сақлаш, болалар тиббий муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ана шу эътиборнинг самараси ўлароқ, вилоят болалар кўп тармоқли тиббий марказида чақалоқлар хирургияси бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Германия, Япония, Корея давлатларидан замонавий тиббий жиҳозлар олиб келиниб, ишга туширилганлиги ана шу йўналишдаги даволаш ишларини янада юқори даражага кўтарди.

Мухтасар айтганда, вилоятимизда она ва бола саломатлигини сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, энг аввало, соғлом авлодни дунёга келтириш, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилади. Шифокорларимиз ана шу йўналишдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини ошириш учун бор имкониятларини ишга солиб меҳнат қиладилар.

Гулнаҳор АБДУЛЛАЕВА,

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди