Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№35, 27.08.2015

НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАЛАР

ҲАМЖИҲАТЛИК - ЮТУҚЛАР ОМИЛИ БЎЛМОҚДА

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, маънавий муҳит барқарорлиги, ёшлар тарбияси ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалаларни ҳал этишда ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳалланинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Ана шу йўналишларда самарали иш ташкил этиб, намунали фаолият олиб бораётган маҳаллалардан бири Балиқчи туманидаги "Дўнгсарой" маҳалла фуқаролар йиғинидир. Мазкур маҳалла "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори остида бўлиб ўтган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли ўринлардан бирига лойиқ, деб топилди.

Маҳаллада 388 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 2753 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада аҳоли ўртасида аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраш, тўй-маъракаларни ихчам, тартибли қилиб ўтказиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилди. Хусусан, жорий йилда маҳалла ҳудудида бирорта ҳам жиноятчилик содир этилмади. Эришилаётган натижаларда йиғинда фаолият олиб бораётган ҳар бир фаолнинг ўрни бор. Йиғин раиси Оминахон Жамолдинова, маслаҳатчи Муҳаббат Жўраева, котиб Абдумажид Йўлдошев, посбон Тоҳиржон Зокировлардан маҳалла аҳли жуда мамнун.

- "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури доирасида бешта кам таъминланган оилага моддий ёрдам кўрсатилди, - дейди йиғин раиси Оминахон Жамолдинова. - Еттита кўп болали оилага чорвачилик билан шуғулланишлари учун банкдан кредит олишларига кўмак берилди. Табаррук ёшли отахон ва онахонлар йўқланиб, ҳолидан тез-тез хабар олинмоқда.

Маҳаллада ёшларга эътибор биринчи ўринга қўйилган. Уларнинг тарбияси, бандлигини таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

- Жорий йилда 21 нафар маҳалламиз ёшлари коллежларни тамомлади, - дейди Балиқчи тиббиёт коллежи битирувчиси Садоқат Одилова. - Барча тенгдошларим қатори мен ҳам маҳалла фуқаролар йиғини кўмагида мутахассислигим бўйича ишга жойлашдим. Ҳозирда Полвонкўл қишлоқ врачлик пунктида ҳамшира бўлиб ишлаяпман.

Маҳалла фаоллари янги фаолият бошлаётган тадбиркорларга банкдан кредит олишга кўмаклашмоқда. Бўш турган биноларни тадбиркорларга фойдаланиш учун бериш ҳисобига маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилиш, янги иш ўринлари яратишга эришмоқдалар.

Маҳаллада болалар боғчаси йўқлиги кўпдан буён муаммо эди. Йиғин фаолларининг жонкуярлиги билан ушбу масала ҳам ижобий ечим топди. Эски мактаб биноси таъмирланиб, мослаштирилиши натижасида иккита гуруҳдан иборат болалар боғчаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда 3-МТМ филиалига айланган муассасада 34 нафар кичкинтой тарбияланмоқда.

Ҳудудда ободонлаштириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб бориломоқда. Бунинг самараси ўлароқ, "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танловининг туман босқичида "Дўнгсарой" "Энг обод маҳалла" номинацияси ғолиби бўлди.

Аҳоли ўз томорқаларидан унумли фойдаланмоқда. Томор-қалардан олинаётган ҳосил маҳалла аҳли дастурхонларни безамоқда, оилаларга қўшимча даромад келтирмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳаллада барча ишлар тизимли ташкил этилганлигини, йиғин фаоллари, маҳалла кексалари, умуман, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги эришилаётган ютуқларда муҳим омил бўлмоқда.

Барно ҲАЙДАРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди