Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№35, 27.08.2015

ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯ

ҚИЗИМ ЎҚИШГА КИРОЛМАДИ...

"Қизим икки йилдан бери университетга ҳужжат топшириб, ўқишга киролмайди. Коллежнинг иккинчи босқичидан бери репетиторга қатнаб, фанларга тайёрланади. Аммо олий ўқув юртига кириш учун етарли баллни тўплай олмаяпти. Ўтган йил тест синовидан ўтолмаганида "Кейинги йили, албатта, талаба бўламан!" дея аҳд қилганди. Бу йил ўқишга киролмаганини билиб, жуда тушкунликка тушди. Ҳеч нима емаяпти, ҳеч ким билан гаплашмаяпти. Хонасига қамалиб олган. Қизимдан жуда хавотирдаман. Нима қилишга бошим қотган. Илтимос, маслаҳат беринг."

И. Жўраева, Олтинкўл тумани. "

Таҳририятимизга келган ушбу мактубга психолог Шахноза Арапова қуйидагича жавоб беради:

- Олий ўқув юртларида таҳсил олиш, яхши, албатта. Лекин энг муҳими, инсон одамийлик илмини пухта ўрганган бўлсин. Яхши тарбия олган, одоб-аҳлоқли бўлсин. Ахир "Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин" деган ҳикмат бежиз айтилмаган-ку. Фарзандлари талаба бўлолмаган ота-оналарга тавсия этилган қуйидаги маслаҳат сизларга асқотади, деб умид қиламиз.

ТАВСИЯЛАР

* Имтиҳондан ўтолмаслик фожеа эмас. Фарзандингизга буни тушунтиришга ҳаракат қилинг. Имконият ҳаммага берилади. Орзуга эришиш учун фақат ҳаваснинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун яхши ўқиш, жиддий тайёргарлик кўриш, интилиш, билмаганларини ўрганиш ва албатта, ниятда собит бўлиш керак.

* Фарзандингизга келгуси йил ўқишга кириш имтиҳонларига жиддий тайёргарлик кўриш учун имкониятлар яратиб бериш ота-она сифатида сизнинг вазифангиз. Фақат дарс тайёрлашга шароит яратаман деб зулм қилманг. Қийин-қистовга олманг. Тайёрланиш жараёнида дам олиш ва қўшимча машғулотларга етарли вақт ажратиб беринг.

* Кириш имтиҳонидан ўтолмаган фарзандингизга эртадан яна репитетор ёллаб дарс тайёрлашга мажбур қилманг. Ундан кўра икки-уч ой бирор ҳунар ўрганишига шароит яратиб берсангиз, яхши бўлади. Олий маълумотли бўлиш яхши, албатта. Лекин бир нечта ҳунарларни билиш ҳам зиён қилмайди. Ҳунар қийин пайтларда инсонга яқин ёрдамчи бўлади. Олий маълумотли бўлиб бирор жойда ишлаб туриб ҳам ҳунари билан қўшимча равишда шуғулланиш, даромад топиш мумкин.

* Кўпчилик индувидуал тайёрланиш яхши натижа беради, деб ўйлайди. Бу фикр ҳам қайсидир маънода ўзини оқлар. Аммо кўпчилик билан тайёрланганда билмаганларини кўпроқ билиш имконияти бўлади. Ахир айтишадику, "бир калла яхши, иккита калла ундан ҳам яхши" деб.

* Кириш имтиҳонидан ўтолмаган фарзандингиз ҳозир руҳий тушкунликда. Агар мумкин бўлса ўзига келгунига қадар уни одамлар кўзидан узоқроқ қилганингиз маъқул. Айрим одамлар гарчи натижадан хабардор бўлишса-да, атайлаб "Ўқишинг нима бўлди? Вой, киролмадингми?" деган саволлар билан баттар болангизни мулзам қилишади.

* Фарзандингизга сиздан бошқа ҳеч ким суянчиқ бўлолмайди. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам унга яқин бўлишингиз керак. Орзусига эришиши кечикккан болангиз ҳозир руҳий мададга муҳтож. Унинг юрагига яқин бўлинг. Яхши кунлар яқинлигини, қатъий ҳаракат қилса кейинги йили албатта, талаба бўлишини уқтиринг. Бунга энг аввало, ўзингиз ишонинг ва фарзандингизни ҳам ишонтиринг.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди